Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Абу-Дабида ўтган «Зенит» - «Динамо» (1:0) учрашувидан кейин Россия клуби бош мураббийи Сергей Семак «Матч ТВ» телеканали, «Зенит» ҳамда «Динамо» клуби матбуот хизматига интервью берди.

Россиялик мутахассис Санкт-Петербург ва Самарқанд клублари ўртасидаги ўйин асабий ва муросасиз ўтгани, «Динамо»нинг ўйини унга ёққани ҳақида гапириб, Ўзбекистон миллий жамоасига ҳам ЖЧ-2026да омад тилади. Семак «Ан-Наср»дан таклиф этилган Жон Дюран трансферига ҳам тўхталди. Колумбиялик форвард «Динамо» билан ўйинни стадиондан кузатиб борди.

«Бу ўйин футболчиларимиз йиғин давомида 90 дақиқадан ҳаракат қилган биринчи баҳс бўлди. Учрашувни жароҳатларсиз якунлагани хурсанд қилади. Ўйин сифати, интенсивлик жиҳатдан ҳам яхши ўтди. Баъзида жисмоний жиҳатдан куч етмагандек бўлди, умуман олганда ҳаммаси яхши. Бу қўпол ўйин эмас, жанговар, яккакурашларга бой баҳс деган бўлардим. Айни дамда бу керак.

«Динамо» билан ўйин ва жамоанинг ўзи менга ёқди. Анча тезкор ва агрессив жамоа. Бундай баҳсларда ҳисобга унча эътибор бермаслик керак. Жамоа анча яхши ҳаракат қилди, агрессив ўйнашга интилди. Таркибидаги ўйинчилар ҳам яхши даражада экан. Жамоа даражаси ҳам яхши даражада эканини кўрдик. Умуман олганда, ўзбек клублари билан ҳар сафар ўйин ўтказишдан мамнунман. Ҳар ҳолда бу мамлакат бизга бегона эмас, ЖЧ-2026да ўйинларига бефарқ бўлмаймиз, кузатиб борамиз», - деди Сергей Семак ўйиндан кейин.

Киритилди: 08:12, 10.02.2026.
Ўқилди: 1743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.