Кириш Регистрация
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина

Пике Кукурельянинг «Реал»га ўтганига муносабат билдирди

Баҳо:
+3 | -

«Барселона»нинг афсонавий собиқ ҳимоячиси Жерар Пике Марк Кукурельянинг Мадриднинг «Реал» клубига трансфери борасида ўз фикрларини билдирди.

«У «Ла Масия» академиясини тамомлаган ва ҳали гўдаклигидаёқ «Барселона» эмблемасини кўксида тақиб юрган. Ушбу буюк клубнинг қадриятларини ўзига сингдирган. У «Барселона» дунёда қанчалик муҳим клуб эканлигини яхши тушунади, шунинг учун ҳам унинг бу танлови мухлисларга янада қаттиқроқ азоб беради. Агар сен «Барса» академиясида улғайган бўлсанг-у, лекин «Реал»да ўйнашни танласанг, «кўк-анорранглилар» мухлисларига бу асло ёқмаслигини тушунишинг керак. Бу трансфер барча чегаралардан чиқиб кетишдир».

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Марк Кукурелья Каталония грандини тарк этгунига қадар, яъни 2012 йилдан 2020 йилгача «Барселона» тизимида бўлган. Бироқ у «кўк-анорранглилар»нинг асосий жамоаси таркибида бор-йўғи битта ўйинда майдонга тушган.

Киритилди: 19:16, 15.06.2026.
Ўқилди: 6792 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик