Германия терма жамоаси ва "Реал Мадрид"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос барча даврларнинг энг яхши беш нафар дарвозабони рўйхатини тузди. У ўзининг терма жамоадаги ва "Бавария"даги собиқ жамоадоши Мануэль Нойерни биринчи ўринга қўйди.
Тони Крооснинг фикрича, барча даврларнинг энг яхши беш дарвозабони:
Мануэль Нойер (Германия).
Жанлуижи Буффон (Италия).
Тибо Куртуа (Бельгия).
Петр Чех (Чехия).
Икер Касильяс (Испания).
40 ёшли Нойер 2011 йилдан бери "Бавария" сафида ўйнаб келмоқда. Бу даврда дарвозабон барча мусобақаларда 603 та ўйинда майдонга тушиб, 272 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Нойер Германия терма жамоаси сафида 128 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.













