Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Вильярреал»га қарши учрашувда (1:0) майдондан четлатилгани учун жамоадошлари ва мухлисларидан узр сўради.
Баҳснинг 72-дақиқасида бразилиялик футболчи ҳужум давомида «Вильярреал» ярим ҳимоячиси Натан Салибанинг сочидан тортиб, қоидабузарлик содир этди.
Бош ҳакам Исидро Диас де Мера вазиятни VAR орқали қайта кўриб чиққач, Винисиуснинг голини бекор қилди ва унга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.
Учрашувдан сўнг Винисиус ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жамоадошлари ва мухлисларига мурожаат қилди.
«Қувонч давом этмоқда... Мени кечиринглар, жамоадошларим ва мухлислар», — деб ёзди бразилиялик футболчи.













