Кириш Регистрация
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:00 Интер 3-0 Парма
10/10 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона 3-0 Хетафе
10/10 23:45 Наполи 3-0 Фрозиноне
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 1-0 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 0-0 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Петр Чех: «Манчестер Сити» ғирромлик қилган»

Баҳо:
+2 | -

“Челси”нинг собиқ дарвозабони Петр Чех Англия Премьер Лигасининг “Манчестер Сити”га нисбатан муносабатини кескин танқид қилди.

“Челси”нинг собиқ дарвозабони Петр Чех Англия Премьер Лигасининг (АПЛ) “Манчестер Сити”га нисбатан муносабатини кескин танқид қилди. Унинг фикрича, лиганинг молиявий қоидабузарликларга ёндашуви клуб хўжайинларининг қайси миллатга мансублигига қараб турлича бўлмоқда.

Сентябрь ойи охирида АПЛнинг мустақил комиссияси “Манчестер Сити”ни 2009—2018 йиллар оралиғидаги 115 та молиявий қоидабузарликнинг 114 тасида айбдор деб топган эди. Шу сабаб клуб катта миқдорда жаримага тортилиши, очколаридан маҳрум этилиши ёки ҳатто қуйи лигага тушириб юборилиши мумкин. Бироқ “шаҳарликлар” бу қарор устидан апелляция беришга улгурган.

Петр Чех мазкур вазиятни Роман Абрамович билан юз берган воқеаларга қиёслади:

Абрамовични кетишга мажбур қилишди. “Сити”га эса ён босишмоқда. Гап энди фақат футболда эмас — гап ким ҳимоя қилинаётгани ва ким ҳимоясиз қолганида. Америкалик, россиялик ёки араблардан иборат сармоядорларга бир хил муносабатдами? Йўқ. Романни “Челси”ни сотишга ва кетишга мажбур қилишди, аммо 115 та айбловга юз тутган “Сити” апелляция бериб, жараённи бемалол давом эттирмоқда. Қоидалар ҳар бир клубни бир хил ҳимоя қилиши керак. Менимча, “Сити” ғирромлик қилган. Якуний қарор футболда ҳалиям қоидалар устуворми ёки фақат ошна-оғайнигарчилик ишлайдими — шуни кўрсатиб беради.

Маълумот учун, Роман Абрамович 2003 йилда оғир молиявий инқирозни бошидан кечираётган “Челси”ни 230 миллион долларга сотиб олган эди. Бу ўша вақтда инглиз футболи тарихидаги энг йирик келишув ҳисобланган.

Бироқ 2022 йилнинг май ойида Буюк Британия ҳукумати томонидан киритилган санкциялар сабаб, у клубни америкалик бизнесмен Тодд Боэли бошчилигидаги консорциумга 5,33 миллиард долларга сотишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, сотувдан тушган барча маблағлар банк ҳисоб рақамларида музлатиб қўйилган ва Абрамович ҳалигача улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

Ҳозирда “Манчестер Сити” АПЛ турнир жадвалида яқин таъқибчиси “Арсенал”ни уч очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. 11 октябрь, якшанба куни жамоа меҳмонда “Ливерпуль”га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:45, 10.10.2026.
Ўқилди: 3368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик