«Барселона» Испания чемпионатининг 8-турида «Хетафе» устидан ишончли ғалабага эришди — 3:0. Ҳанси Флик бошчилигидаги жамоа мавсумни мукаммал тарзда ўтказмоқда: каталонияликлар чемпионатнинг дастлабки саккизта учрашувида ҳам ғалаба қозонишди.
Испания чемпионати тарихида бирор жамоа мавсумни кетма-кет саккизта ғалаба билан бошлаши олтинчи бор кузатилмоқда. Бунгача бундай натижага 1961/62, 1968/69 ва 1987/88 йилги мавсумларда «Реал», 2013/14 йилги мавсумда эса «Барселона» ва «Атлетико» эришган.
Кейинги турда «Барселона» сафарда «Бетис» меҳмони бўлади. Учрашув 17 октябрь куни ўтказилади. Каталонияликлар 9-турда ҳам ғалаба қозонишса, Ла лига рекордини ўрнатишади.













