Таниқли инсайдер Фабрицио Романо Мюнхеннинг «Бавария» клуби франциялик қанот ҳужумчиси Майкл Олисени Мадриднинг «Реал» жамоасига ўтиши ҳақидаги миш-мишлар фонида унинг келажагига оид маълумотларни ошкор қилди.
Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «Қироллик клуби» раҳбарияти 24 ёшли футболчи Мюнхенда қолиши ва Испания пойтахтига кўчиб ўтмаслигига ишонмоқда.
Ўз навбатида, «Бавария» раҳбарлари ҳужум чизиғи етакчиларидан бири билан янги шартнома имзолаш учун катта молиявий харажатларга тайёр.
Мюнхенликлар Олисега жуда юқори маош ва йирик бонуслар таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, музокараларнинг ҳозирги босқичида Олисе ва унинг вакиллари учун асосий шарт янги келишувга футболчини сотиб олиш учун белгиланган товон пули миқдори ҳақидаги бандни киритиш бўлиб қолмоқда.













