Италия терма жамоасининг собиқ сардори ва Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бу йилги “Олтин тўп” учун кураш ҳақида фикр билдирди. Каннаваронинг сўзларига кўра, у мазкур соврин учун баҳсда “ПСЖ” ва Грузия терма жамоаси вингери Хвича Кварацхелияни қўллаб-қувватлайди.
“Хотираларим яхши, мен фақат сўнгги воқеаларга эътибор қаратмайман. Ўтган мавсумда Чемпионлар лигасидаги энг ёрқин футболчи Кварацхелия бўлганди. Агар овоз беришим керак бўлганида, ҳеч иккиланмасдим. Албатта, Жаҳон чемпионати, Мбаппе ёки Месси ва унинг фаолиятини эслаш мумкин. Аммо Квара ақлбовар қилмас ишларни амалга оширди”, — дея Каннаваронинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.
“Олтин тўп” соврини 26 октябрь куни Лондонда топширилади.













