«Бавария» Гарри Кейннинг келажакдаги ўринбосари сифатида «Монако» ҳужумчиси Парис Бруннерни кўриб чиқмоқда.
Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, мюнхенликлар 20 ёшли немис футболчисини сотиб олиш учун асосий даъвогар ҳисобланади.
Бироқ Бруннерга «ПСЖ», «Арсенал» ва «Барселона» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шу боис ёш ҳужумчи учун трансфер рақобати кучайиши мумкин.
Бруннер 2024 йил августидан буён «Монако» шарафини ҳимоя қилади. Унинг шартномаси 2027/28 йилги мавсум якунигача амал қилади.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.













