Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақаси доирасида "Ан-Наср"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувда иштирок этиш учун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрига етиб борди.
Жамоа 10 октябрь куни тонг саҳарда Фарғона халқаро аэропортидан Ар-Риёд халқаро аэропортига тўғридан-тўғри чартер рейси орқали йўл олган.
Сафар делегацияси таркибидан футболчилар, мураббийлар штаби, клуб раҳбарияти ва персонал вакиллари ўрин олган.
Шунингдек, жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида 100 нафарга яқин фан-клуб аъзолари ва мухлислар ҳам Ар-Риёдга етиб келган.
"Нефтчи" бош мураббийи Исломбек Исмоилов учрашув учун қуйидаги футболчиларни сафарга олиб кетган:
Дарвозабонлар ва майдон футболчилари:
Иброҳим Шокиров, Ботирали Эргашев, Акбар Тўраев, Боян Цигер, Муҳсин Убайдуллаев, Иброҳим Ҳалил Йўлдошев, Анвар Ғофуров, Фарруҳ Сайфиев, Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Коффи Франк Куао, Хуршид Ғиёсов, Рустамбек Фомин, Франсиско Феррейра (Журани), Аброрбек Исмоилов, Владимир Йовович, Жамшид Искандеров, Алишер Одилов, Икромжон Алибоев, Асилбек Жумаев, Билолхон Тошмирзаев, Стипе Перица, Зоран Марушич, Ян Сассе, Мишел Аугусто ва Маркус Форсс.
Мураббийлар штаби:
Исломбек Исмоилов — бош мураббий, Антонио Сариоглу — жисмоний тайёргарлик мураббийи, Виталий Галат — дарвозабонлар мураббийи, Анвар Бердиев — мураббий, Гильермо Баэна де Эстефания — физиотерапевт, Рафаэл Перейра — таҳлилчи.
Эслатиб ўтамиз, "Ан-Наср" — "Нефтчи" учрашуви 12 октябрь куни бўлиб ўтади.













