Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

«Зенит» - «Динамо» (1:0) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббий Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига интервью бериб, Россиянинг 10 карра чемпионига қарши баҳс таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Динамо» 1-бўлимда тенгкураш намойиш этган бўлса, 2-бўлимда ўйинда рақибидан устунлик қилди, аммо вазиятлардан фойдалана олмади.

«Зенит» билан ўйин – яхши спарринг бўлди. Ютқазганимизга фақат ўзимиз айбдормиз. Ўйиндаги ҳакамлик бироз ранжитди. Гап кимгадир ёрдам беришда эмас, у икки жамоага ҳам ўйнашга имкон бермади. Яхшиямки, ҳаммаси муштлашувгача етиб бормади. Умуман олганда эса ўзимизнинг кучли жиҳатларимиз ва камчиликларимизни билиб олдик. Биринчи бўлимдаги вазиятларимиздан унумли фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Албатта, «Зенит»нинг номи ҳам футболчиларга бироз таъсир қилди.

Умуман олганда биринчи бўлимдаги ўйиндан қониқдим, иккинчи бўлимда эса кўплаб ёшларга имкон бердик. Хулосалар қиламиз ва ишлашда давом этамиз.

Позициялар бўйича йигитларга эътирозим? Йўқ, умуман олганда ҳаммаси жойида. Битта ўйин ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Ўйиндан қониқдим, камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади, бу биз учун хулоса. Мана шундай ўйинлар орқали 28 феврал кунги 1-тур ўйини учун асосий таркибимизни аниқлаб борамиз», - деди Вадим Карленович «Зенит» билан учрашувдан кейин.

Киритилди: 08:09, 10.02.2026.
Ўқилди: 1458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.