Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Инчеон-2014. Еттикураш. Воронина ва Тарасова медалларни деярли нақд қилишди

Баҳо:
+ | -

Осиё Ўйинларида аёллар еттикурашида бешинчи тур баҳслари ўтказилди. Атлетлар узунликка саклаш бўйича ўз омадларини синаб кўришди.

Кутилганидек, ушбу машқда 1-ўринни ўзбекистонлик Юлия Тарасова эгаллади. Учта уриниш натижасида унинг энг яхши натижаси 6,20 метр бўлди. Бунинг учун у 912 балл билан тақдирланди. Яна бир ҳамюртимих Екатерина Воронина ҳам 6 метрдан узоқроққа сакради. 6 метру, 3 сантиметр масофа Екатеринага 859 балл келтирди.

Умумий жадвалда 1-ўринда бораётган хитойлик Чинг Линг Ванг узунликда сакрашда ҳеч кимдан қолишмаслигини исботлади. У 6,13 метр узунликни забт этди. Натижада у ҳамюртларимиздан 200 баллик масофани сақлаб қолди.

Тарасова эса Воронина билан деярли тенглашиб олди. Умумий жадвалда 4-ўринда бораётган эронлик Тавакколий ушбу йўналишда жуда паст натижа қайд этди ва пастга тушиб кетди. Натижада спортчиларимиз яқин таъқибчиларидан 400 баллга ўзиб кетишмоқда. Бу эса ўзбекистонлик ҳар иккала спортчи ҳам медалларни қўлга киритишини англатади.

Найза улоқтириш ва 800 метр масофага югуриш машқларида ҳамюртларимизга омадлар тилаймиз.

Бешта баҳсдан кейин умумий натижалар
1. Чинг Линг Ванг (Хитой) — 4469 балл
2. Екатерина Воронина (Ўзбекистон) — 4254 балл
3. Юлия Тарасова (Ўзбекистон) — 4250 балл
4. Котчакорн Хамруеангсри (Таиланд) — 3865 балл
5. Сусмита Сингҳа Рой (Ҳиндистон) — 3802 балл
6. Свапна Барман (Ҳиндистон) — 3799 балл
7. Ю Тинг Хуанг (Хитой Тайпейи) — 3777 балл
8. Йеон Чжин Чжеонг (Жанубий Корея) — 3744 балл
9. Сепида Тавакколий Ник (Эрон) — 3648 балл
10. Чиа Линг Чу (Хитой Тайпейи) — 3563 балл
11. Кристина Пронженко — 3240 балл

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:02, 29.09.2014.
Ўқилди: 4879 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.