"Арсенал" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи Англия чемпионатининг "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтган 6-турида жароҳат олган эди.
Тиббий текширувлар шуни кўрсатдики, 23 ёшли футболчи камида 1 ой давомида майдонга қайта олмайди.
Шунингдек, ушбу ўйинда жароҳат олган "канонирлар" ярим ҳимоячиси Микель Артета 3 ҳафтага сафдан чиққан.