Римнинг "Рома" клуби ҳимоячиси Эшли Коул бугун тунда "Манчестер Сити" клубига қарши кечадиган ЕЧЛ 2-тур ўйинидан олдин, собиқ жамоадоши Френк Лэммпард билан майдонда учрашишни истаётганини айтиб ўтди.
"Италияда ўйнаш менга ёқаяпти. Умуман Италия менда ажойиб таассурот қолдирмоқда. "Челси"ни тарк этиб "Рома"га ўтганимдан афсусда эмасман. Аввалги 8 йил давомидаги фаолиятимдан мамнунман, аммо ҳозирда "Рома" футболчисиман", дейди англиялик ҳимоячи.
"Терма жамоадаги дўстларим Жо Харт ва Фрэнк Лэмпардлар билан яна кўришиш ёқимли. Фрэнк билан илк дақиқаларданоқ майдонга тушсак, яхши бўлар эди", дейди Коул.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Рома" баҳси бугун тунги соат 23:45да бошланади.