Кириш Регистрация
21/06 00:00 Испания 1-0 Италия
21/06 05:00 Аргентина 2-0 Канада
21/06 18:00 Словакия 1-2 Украина
21/06 20:00 ОКМК 4-2 Пахтакор
21/06 20:00 Бунёдкор 1-1 Олимпик
21/06 21:00 Польша 1-3 Австрия
22/06 00:00 Нидерландия 0-0 Франция
22/06 05:00 Перу 0-0 Чили
22/06 18:00 Грузия - Чехия
22/06 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо - Андижон
22/06 21:00 Туркия - Португалия
23/06 00:00 Бельгия - Руминия
23/06 03:00 Эквадор - Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия

«Арсенал»шунос Моуриньо!

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигаси грандлари ўртасидаги жангда "Челси" ўз майдонида "Арсенал"ни мағлуб этди ва ўз пешқадамлигини янада мустаҳкамлади.

Ўйин тенгма-тенг курашлар остида кечди. Қайсидир вазиятларда Венгер шогирдлари устунликка эришишди. Аммо Моуриньо шогирдлари ўз имкониятларидан фойдаланишда ва ўз ҳисобларига навбатдаги 3 очкони қўшиб қўйишди.

Тобора "Челси"нинг юрагига айланиб бораётган Эден Азар индивидуал маҳорат эвазига 3 нафар ҳимоячидан ўтиб кетди ва пенальти ишлади. 11 метрли жарима зарбасидан унинг ўзи унумли фойдаланиб ҳисобни очди.

Ҳисобни очиб олганидан кейин Моуриньо жамоалари учун ҳимояланиш чўт эмас. Улар ўз вазифаларини аъло даражада уддалашди. Иккинчи бўлимда уюштирилган қарши ҳужумлардан бирида Диего Коста дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва амалда ғалабани нақд қилиб қўйди.

"Арсенал" чиройли ўйнади, аммо бу ғалаба учун етарли бўлмади. Венгер шогирдлари ғалаба учун ҳам ўйнашни ўрганишлари лозим. Моуриньо эса яна бир марта "арсеналшунос" эканлигини намойиш қилди ва рақибни мағлуб этди.

АПЛ, 7-ТУР
"ЧЕЛСИ" - "АРСЕНАЛ" - 2:0
Голлар: 1:0 – 27, пенальти Э. Азар, 2:0 – 78 Коста.
Челси – Куртуа (Чех, 24), Иванович, Кэйхилл, Терри, Аспиликуэта, Фабрегас, Матич, Шюррле (Оби Микел, 69), Оскар (Виллиан, 87), Э. Азар, Коста.
Арсенал – Шченсни, Чемберс, Мертесакер, Косьельни, Гиббс, Фламини, Ўзил, Касорла (Окслейд-Чемберлен, 69), Уилшер (Росицки, 83), Санчес (Подольски, 79), Уэлбек.
Огоҳлантиришлар: Кэйхилл (20), Чемберс (22), Косьельни (27), Иванович (53), Шюррле (66), Оскар (86), Уэлбек (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:22, 05.10.2014.
Ўқилди: 8453 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.