Футбол бўйича Англия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган «Челси» – «Арсенал» учрашуви вақтида икки жамоа бош мураббийлари ўртасида низо келиб чиқди.
Учрашув 21-дақиқасида «Челси» ҳимоячиси Гари Кэйхилл «Арсенал» ярим ҳимоячиси Алексис Санчесга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка билан жазоланди.
Ушбу ҳолатдан сўнг «Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер майдон четида «Челси» бош мураббийи Жозе Моуринью билан тўқнаш келиб, португалиялик мутахассисни кўкрагидан итариб юборди.
Шундан сўнг учрашув бош ҳаками Мартин Аткинсон ҳар иккала бош мураббийни ҳам тинчлантириб қўйди. Учрашув эса 2:0 ҳисобида «Челси» ғалабаси билан якунига етди.