Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Луис Суарес "ПСЖ" ҳужумчиси Эдинсон Каванига клубни тарк этишини маслаҳат берди.
"Кавани "ПСЖ"да Иброҳимович хизмат кўрсатувчи оддий футболчига айланди. Айрим пайтларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилса ҳам, бунинг акси бўлиб чиқаверади. Кавани ажойиб ҳужумчи, аммо, у Златаннинг соясида қолиб кетмоқда. Унинг учун энг яхши йўл - "ПСЖ"ни тарк этиш. Бу унинг ўзига анча фойдали бўлади. Сабаби, Златан - ундан кучлироқ ва ҳар томонлама ёрқинроқ ҳужумчи", - дейди Суарес.