Кириш Регистрация

Барчаси энди Мбаппенинг бўйнида...

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» клуби «Валенсия»га қарши муҳим ўйин олдидан бир қатор асосий футболчиларидан айрилди.

Ла Лиганинг 23-тури доирасидаги якшанба кунги баҳсни дисквалификация қилинган Винисиус Жуниор, шунингдек, жароҳат олган Жуж Беллингем ва Родриго ўтказиб юборади. «Madrid Universal» нашрининг маълумотларига кўра, бу Килиан Мбаппе «қаймоқранглилар» сафида юқорида қайд этилган уч нафар ўйинчисиз майдонга тушадиган илк ҳолатдир. Бунгача франциялик ҳужумчига ҳар доим улардан камида биттаси ҳамроҳлик қилиб келаётган эди.

Мбаппе 2024 йилнинг ёзида эркин агент сифатида «ПСЖ»дан «Реал»га ўтган эди. Жорий мавсумда ҳужумчи 30 та ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 01:57, 08.02.2026.
Ўқилди: 7300 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик