«Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти Альваро Каррерасни Мадриднинг «Реал» клубидан ортга қайтариш ҳақида ўйлашни бошлади.
Тез орада «Челси»дан Марк Кукурелья «қаймоқранглилар» сафини тўлдириши кутилмоқда ва айнан у Жозе Моуриньо жамоасида асосий чап қанот ҳимоячисига айланиши тахмин қилинмоқда. The Touchline нашри берган маълумотларга кўра, «Манчестер Юнайтед» ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи: «қизил иблислар» ўз собиқ футболчисининг трансфер имкониятларини аллақачон ўрганишни бошлаб юборишган.
Агар Моуриньо ҳақиқатан ҳам Каррерасни асосий таркиб ўйинчиси сифатида кўрмаса, латераль (қанот ҳимоячиси) «Реал»дан кетиш вариантларини кўриб чиқиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳимоячи 2020 йилдан 2024 йилгача «МЮ»га тегишли бўлган, бироқ асосий жамоада бирорта ҳам расмий ўйинда дебют қилмаган эди. Ўтган йилнинг июль ойида Мадрид гранди испаниялик футболчини «Бенфика»дан 50 миллион евро эвазига сотиб олганди.













