Россия терма жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба Евро-2016 сарлаш босқичининг 2-турида Швецияга қарши учрашувда (1:1) нима учун Златан Иброҳимович билан футболкасини алмаштирмаганига изоҳ берди.
- Футболкам ўзимда қолди. Биз ўйин футболкаларини алмаштиришга келишган эдик. Мен бу ерга футбол ўйнашга келдим, футболка алмаштиришга эмас.
- Иброҳимович ўйнамагнидан афсусландингизми?
- Шведлар таркибида Иброҳимович бўлишини хоҳлаган эдим, аммо ўз ўйинимизни ўйлашимиз керак. Якшанба куни бизга ғалаба керак, - дейди Дзюба.