"Барселона" ҳимоячиси Даниэл Алвес жамоа ҳужумчиси Лионель Месси билан ўзининг ўйиндаги алоқалари тўғрисида ҳикоя қилди.
"Месси фаолиятини тугатганидан сўнг одамлар у ҳақида гапиришади ва мени - унга ҳаммадан кўп голли узатма оширган ўйинчини эслайдилар.
Режаларим? Ҳар доим қисқа муддатга режа тузаман. Бу мавсумни "Барселона" таркибида ажойиб равишда ўтказишни истайман, кейин эса, кўрамиз", - дейди Алвес.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Даниэл Алвеснинг "Барселона" билан шартномасини камида 1 йилга узайтирмоқчи эканлиги хабар қилинган эди.