Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело ўзининг футболдаги кумири сифатида франциялик машҳур ҳимоячи Лилиан Тюрам эканини тан олди.
"Хозир эмас, балки келажакда, "Ювентус" сафида ўйнарман. Бу жамоа сафида менинг кумирим - Лилиан Тюрам тўп сурган. Тюрам ҳар доим тезкор ва ишончли ўйин намойиш этган", - дейди Марсело.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳимоячи "Реал" сафида 2007 йилдан бери тўп суради.