Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду айни дамда "Олтин Тўп"ни қўлга киритиш учун алоҳида тайёргарлик кўрмаётганини, аммо уни яна бир бор қўлга киритишдан хурсанд бўлишини таъкидлади.
"Менинг вазифам - доим юқори савияда тўп суриш. Охирги 6-7 йил ичида бунга эриша олмаёттган эдим. Бу эса, жуда қийин вазифа", - дейди португалиялик футболчи.
"Мен жуда ҳотиржамман. Статистикамга қаранг, менда ҳаммаси яхши кетаяпти. Умуман олганда, "Олтин Тўп" тушларимга кириб чиқаётгани йўқ. Уни қўлга киритиш учун бошқача куч билан ўйнаётганим йўқ. Сўровномада овоз бераётганлар ўзлари барчасини яхши билишади ва ҳали ўйлаб киришлари учун имкониятлари бор. Тўғрисини айтишим керак, мен бу совринни учинчи бор қўлга киритишни истайман. Аммо, бу менинг қўлимда эмас", - дейди Роналду.