Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Лионел Мессининг 10 қоидаси

Баҳо:
+ | -

Furkat.uz сайти 4 карра «Олтин тўп» соҳиби бўлган Лионел Мессининг 10 та қоидасини сизга тақдим этади.

1. Доимо ўзимнинг заиф жиҳатларим устида ишлайман. Фақат шу йўл билан жароҳатлардан узоқлашиш ва талаб даражасидаги жисмоний тайёргарликка эришиш мумкин. 

2. Агар ёрқин комбинациядан киритилган чиройли гол бўлса, уни жуда ҳам завқ билан нишонлайман. Шу билан бирга, бирор учрашув якунида муҳим голни, унчалик чиройли бўлмаган ҳолатда ёки қайтган тўпни дарвозага йўллаш билан голга айлантирсам ҳам, у худдиҳаётимдаги энг зўр голимдек туюлади.

3. Хатолар ҳақида ўйламасдан, балки хулоса чиқаришга интиламан.

4. Жамоадошларимнинг маслаҳатлари доимо қулоқ соламан ва шундай қилишга интиламан, лекин гап шундаки, тўп билан ўйнашни жуда ёқтираман.

5. «Иккинчи қават»да ўйнашни ўзлаштиришим керак. Баланд бўйли эмасман, леки уни тезкорлигим билан билдирмасликка ҳаракат қиламан.

6. Трибунада шовқинли муҳит бўлмаса, кўтаринки кайфиятда тўп суриш қийин. Сенга ишқибозлик қилишаяптими ёки қаршими, бунинг аҳамияти йўқ. Мухлислар гол уришолмайди, лекин уларнинг ҳиссалари бебаҳодир. Шахсан мен учун ўйингоҳдаги мухлислар ҳалақит беришмайди.

7. Куламанми йўқми, буни билмайман, леки ҳар гал майдонга тушаётганимда лаззат оламан. 

8. Мағлубиятга учраётганимизда ўзимни жуда ёмон ҳис этаман ва ҳеч ким билан гаплашгим келмайди. Мағлубиятга учрашни ёқтирмайман.

9. Тўп менда бўлмаганида менга нисбатан қўполлик қилишларига чидай олмайман. Рақибимни алдаб ўтишим пайтида шундай бўлса, уни тушунаман. Бундай ҳолларда бир неча бор ўзимни тутолмай қолай деганман, лекин ҳозирча ундай бўлмади. Рақибимдан футбол билан ўч олишга ҳаракат қиламан.

10. Барча муваффақиятларни хурсандчилик, шу билан бирга ўта хотиржамлик билан қабул қиламан. Ҳар бир ходисага табиий баҳо бериш лозим. Омад ҳам аста-секин, кўпинча кутилмаган пайтда келади.

Юсупов Фурқат тўплади

Манба: furkat.uz
Киритилди: 21:15, 17.10.2014.
Ўқилди: 6458 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.