"Ливерпуль" ҳужумчиси Даниэль Старриж машғулот чоғида янги жароҳат олди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС Британия матбуотига асосланиб хабар тарқатди.
Футболчи болдирини жароҳатлаб олди. Шу боис тахминан 1 ой давомида майдонга қайта олмайди. Старриж сонидан жароҳат олгани боис сентябрь ойи бошидан бери ўйнамаётганди.