"Куинз Парк Ренжерс" - "Ливерпуль" ўйинини ўйинини қайтадан кўришни истаганларга бир маслаҳатимиз бор: ўйинни бошидан охиригача кўриб овора бўлманг, баҳснинг 87-дақиқасидан бошлаб томошани бошланг ва қўшимча 5 дақиқани кўринг. Футболдан, Англия Премьер-лигасидан завқ олишингиз учун ана шу 8-9 дақиқанинг ўзи етарли бўлади.
Ўйиннинг ўзи у қадар томошабоп бўлмади. Ўйиннинг 67-дақиқасида мерсисайдликлар ўнг қанотдан жарима тўпини қўлга киритишди. Улар ҳакамнинг ҳуштаги ва жонли деворни кутиб ўтирмасдан тўпни тезда ўйинга киритишди. Футболчи ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасидаги Балотеллига тўпни узатди. Ҳимоячи Дан тўпни ўз дарвозасига буриб юборди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларига қадар голга тортадиган вазиятлар бўлмади. Лекин "КПР" аста-секин ташаббусни ўз қўлига ола бошлади. Учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида кетма-кет бош билан узатмалардан кейин Варгас яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Коутиньо индивидуал маҳорати эвазига қарши ҳужумда дарвозани ишғол қилиб, "Ливерпуль"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Гўёки, "Ливерпуль" энди ғалабани қўлдан чиқармайдигандек эди. Аммо ўйинга қўшиб берилган 4 дақиқанинг иккинчисида яна ўша Варгас ҳисобни тенглаштирди! Қўшимча дақиқалар тугашига 30 сония қолганида ҳакам "Ливерпуль" дарвоасига пенальти белгилади. Меҳмонлар жарима зарбасини қайтаришди ва қарши ҳужумга ўтиб, ғалаба тўпини киритишди. Ушбу гол ҳимоячи Колкер ҳисобига автогол сифатида ёзилди.
Ушбу муҳим ғалабадан кейин "Ливерпуль" ўз очколарини 13тага етказиб, вақтинчалик бўлса-да 5-ўринга кўтарилиб олди.
Англия Премьер-лигаси, 8-тур
КПР – Ливерпуль 2:3 (0:0)
Голлар: 0:1 – 67, автогол Р. Данн, 1:1 – 87 Варгас, 1:2 – 90 Коутиньо, 2:2 – 90 Варгас, 2:3 – 90, автогол Колкер.
КПР – Маккарти, Колкер, Юн Сук Ен, Р. Данн, Онуоха (М. Филлипс, 46), Исла, Сандро (А. Траоре, 60), Фер, Генри, Остин, Замора (Варгас, 79).
Ливерпуль – Миньоле, Жонсон, Ловрен, Шкртел, Хосе Энрике, Стерлинг (Туре, 90), Хендерсон, Лаллана (Коутиньо, 66), Эмре Жан (Аллен, 66), Жеррард, Балотелли.
Огоҳлантиришлар: Р. Данн (45), Джонсон (71), Генри (80), Шкртел (82), Коутиньо (86).