Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Дастлабки «классико» «Реал» фойдасига ҳал бўлди

Баҳо:
+ | -

Мавсумдаги илк "эл-классико" "Реал"нинг ғалабаси билан тугади. Демак, "Барселона" мавсумдаги илк ғалабани ўз ҳисобига ёзиб қўйиш билан бирга, ўз дарвозасидан дастлабки голларни олиб чиқди.

Ўйиннинг илк дақиқаларига қараб, бу баҳсда мадридликларнинг ғалабасини тахмин қилиш қийин эди. Каталонияликлар тезкор (4-дақиқада) гол уришга муваффақ бўлишди. Ўнг қанотдан етказилган тўпни эгаллаган Неймар жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб ўтди ва Касильяс қўриқлаётган дарвозанинг бурчагига тўпни жойлади.

Ушбу гол ўйиннинг ўта очиқ бўлишини таъминлади. Энди "Реал" ҳимояда ўз имкониятини кутиб ўтира олмасди. Шундай бўлди ҳам. Улар кетма-кет олдинга ўтишди. Аммо Бензама 2-3 марта қулай имкониятлардан фойдалана олмади, омад Клаудио Браво томонида бўлди. 22-дақиқада эса Месси баҳс тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Луис Суарес ўнг қанотдан узатган тўпни Лео 4-5 метрдан дарвоза томон бурди, аммо тўп Касильясга тегиб, майдонни тарк этди.

Бир томондан мана шу вазият, иккинчи томондан Пике ўз жарима майдончаси тўпни қўли билан ўйнаши ҳал қилувчи вазиятга айланди. Белгиланган пенальтини Роналду голга айлантириб, "Барса" дарвозасига мавсумдаги дастлабки голга муаллифлик қилди.

Биринчи бўлимда жамоалар очиқ ўйин кўрсатишди, улар жуда кўп вазиятлардан фойдалана олишмади. Иккинчи бўлимда куч тугаб бориши аниқ эди, шу боис вазиятлардан фойдаланган жамоа ғалабани илиб кетиши аниқ эди.

Айнан иккинчи бўлим бошида бурчакдан етказилган тўпни Пепе боши билан Браво дарвозасига жойлади. Буёғига "Реал"нниг ишлари анча осонлашиб кетди. Улар ҳимояни мустаҳкамлаб, рақибнинг хато қилишини ва қарши ҳужум юзага келишини кута бошлашди. Бу эса ўзини узоқ куттириб қўймади. Майдон марказида Иньеста тўпни йўқотди ва Роналду-Родригес орқали Бензема бирга-бир вазиятга чиқиб, ҳисобни 3:1 кўринишга келтирди.

Ўтказиб юборилган учинчи голдан кейин "Барселона" руҳан синиб, анча сустлашиб қолди. Аксинча, мадридликлар яна бир нечта қарши ҳужумлардан фойдалана олишмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Реал" ўз очколарини 21тага етказиб олди ва энди улар "Барселона"дан бор-йўғи бир очко ортда қолишмоқда.

Испания Ла лигаси, 9-тур
«РЕАЛ МАДРИД» – «БАРСЕЛОНА» - 3:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 4 Неймар, 1:1 – 35, пенальти Роналду, 2:1 – 50 Пепе, 3:1 – 61 Бензема.
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Карвахаль, Пепе, Марсело, Иско (Ильярраменди, 84), Хамес, Кроос, Модрич (Арбелоа, 89), Бензема (Хедира, 87), Роналду.
Барселона – Браво, Дани Алвес, Бускетс, Пике, Матье, Хави (Ракитич, 60), Маскерано, Иньеста (С.Роберто, 72), Неймар, Суарес (Педро, 69), Месси.
Огоҳлантиришлар: Месси (9), Неймар (14), Пике (34), Иньеста (38), Карвахаль (74), Роналду (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:58, 25.10.2014.
Ўқилди: 9236 марта.
Фикрлар: 61 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.