Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Ла Лиганинг 2013-14 йилги мавсумида энг яхши ҳужумчи номинациясида ғолиб бўлганини ҳаққоний деб ҳисоблашини айтиб ўтди.
"Бу совринни қўлга киритганимдан хурсандман. Бу мени янада бахтли қилади. Менга овоз берган инсонларга миннатдорчилик билдираман. Бу совринни ҳаққоний тарзда қўлга киритдим. Келгуси мавсумда ҳам мазкур совринни қўлга киритишни истайман", - дейди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ўтган мавсум якунига кўра Ла Лиганинг энг яхши ҳужумчиси ва энг яхши футболчиси номинацияларида ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, 36-турда "Валенсия" дарвозасига киритган голи Ла Лиганинг мавсумдаги энг чиройли голи деб топилди. 6 ноябрь куни эса, португалиялик футболчига шунингдек, ўтган мавсум тўпурарига аталган "Олтин бутса" соврини топширилади.