«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике «Альмерия»га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Муваффақиятга эриши учун худди бугунгидек ёмон ўйнаган пайтда ҳам ғалаба қозонишимиз керак бўлади. Мухлислар кутаётганган нарсадан ортда қоляпмизми ёки олдинда бораяпмизми, буни билмайман. Босқичма-босқич турли жиҳатлар бўйича ўйинимизни кучайтириб боряпмиз. Шунингдек, яна нималарни кучайтиришимиз кераклиги биламиз.
Ўйиннинг бориши кутилмаган ҳол бўлмади. Рақиб бизга майдонни топшириб, ўз қарши ҳужумга таянишини билардик. Ўйин қийин бўлди, аммо майдонга янги тушган футболчилар орқали вазифани ҳал қилдик.
Месси? Мен аввал жамоавий ўйинни баҳолашни афзал биламан, кейин эса индивиалларни. Ўз футболимизга қайтиш ва ғалаба қозонишда давом этишимиз учун яхши ўйнашимиз керак. Мақсадимиз шундан иборат», – дейди Энрике.