Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Мендеш: «Роналду Мадридда 2021 йилгача қолмоқчи»

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш мижозининг келажакдаги режалари ҳақида тўхталиб ўтди:

“Криштиану "Реал"да кўп йилларини ўтказмоқчи. Ҳозир у 29 ёшда ва биз уни жисмоний жиҳатдан бунга тайёр эканлигини кўрмоқдамиз. Роналду клуб билан яқиндагина шартномасини узайтиради, шунинг учун ҳам шартномани узайтириш ҳақида музокаралар бўлиб ўтгани йўқ. Ҳозирча бу ҳақда ўйлашга эрта, чунки шартнома тугашига ҳали 3 йил бор, бироқ Роналдунинг мақсади — "Мадрид"да яна бир неча йиллар ўйнашдир. Мижозим "қаймоқранглилар" сафида фаолиятини якунлашга тайёр.

Ҳозирда Роналду ўйинга бир неча йиллар илгаригига нисбатан кўп нарсасини бермоқда. Бу шундай, чунки Криштиану каби ҳеч қайси футболчи дунёда энг кучли бўлишни истамайди. Жисмоний ва озиқланиш жиҳатидан ундан устун бир қанча футболчилар бўлиши мумкин, бироқ Роналду қилаётган ишларни ҳеч ким такрорлай олмайди. У майдонда ўзининг энг кучли сифатларини намойиш қилиш учун сутка давомида машғулот қилади. Бу ритмда у 40 ёшгача ўйнай олади! Айни вақтда унинг вазифаси "Мадрид"да 2016/2017 мавсум охиригача қолиш, кейин эса 2021 йилгача шартномани узайтиришдан иборат”, — дейди 48 ёшли агент.

Манба: www.real-madrid.uz
Киритилди: 20:57, 10.11.2014.
Ўқилди: 3733 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8598]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3734]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3666]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3423]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2682]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2127]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1802]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1510]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1458]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1445]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик