"Бавария" ва Германия термаси ҳимоячиси Жером Боатенг "Реал" яримҳимоячиси Тони Кроосга юқори баҳо берди.
"Крооснинг маҳоратига жаҳон чемпионатидаёқ баҳо бериш керак эди. Кроос - иккала оёғида ҳам ўйнай оладиган, тактик жиҳатдан деярли мукаммал футболчи.
Айнан у ўйин темпини белгилайди. У сўнгги йилларда анча ривожланди ва дунёнинг энг яхши клубларининг бирида ўйнамоқда", - дейди Боатенг.