Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Қашқадарёда "Олтин куз" турнирига старт берилди

Баҳо:
+ | -

Маълум сабабларга кўра бироз кечикиб бўлса-да, Қашқадарё вилояти бўйлаб “Олтин куз” турнири старт олди. Эътиборлиси икки гуруҳда бўлиб ўтадиган турнирга 29 жамоа иштирок этиш учун талабнома топширди.

Мусобақа ўтказилиш тартиби

Мусобақа икки ёш тоифасида ўтказилиб, 20 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоалар “А” гуруҳи(Ёшлар гуруҳи)да, ёши чекланмаган футболчилардан ташкил топган жамоалар “В” гуруҳида тўп суришади. Ҳар икки гуруҳ учун алоҳида кубок мавжуд бўлиб, гуруҳлардаги жамоалар фақат ўз ёш тоифасида ўйинларни ўтказишади.

“А” гуруҳи
“А” гуруҳида 13 жамоа 4 та ҳудудга бўлиниб ўйинларга киришади. Шарқий ҳудуд ўйинлари Чироқчи шаҳрида ўтказилиб, Шаҳрисабз ФМ(футбол мактаби), Чироқчи ФМ(футбол мактаби) ҳамда “Афсонавий Кўкдала” жамоалари иштирок этишади. Жанубий ҳудуд ўйинлари Ғузор шаҳрида ўтказилиб, “Шўртан”ФМ, “Нишон”ФМ ҳамда “Нуристон” жамоалари куч синашишади. Марказий ҳудуд жамоалари Қарши шаҳрида, Ғарбий ҳудуд жамоалари Касби шаҳрида ўйинларни ўтказишади. Марказий ҳудуд ғолиблиги учун “Бинокор”, “Олимпия”, “Насаф”ФМ, “Пахтачи” жамоалари, Ғарбий ҳудуд ғолиблиги учун Касби ФМ, “Аланга-2”, “Машъал”ФМ жамоалари курашишади.

“В” гуруҳи
“В” гуруҳида 16 жамоа 4 та ҳудудга бўлиниб ўйинларга киришади. Яккабоғнинг “Семурғ”, Қамашининг “Зафар”, Китобнинг “Нефтчи” ҳамда Чироқчининг “Чироқчи” жамоалари Шарқий ҳудудда, Ғузорнинг тўрт жамоаси – “Оқ бўрилар”, “Оқ олтин”, “Локомотив” ва “Аланга” жамоалари Жанубий ҳудудда, “Бинокор”, “Олимпия”, Миришкорнинг “Парвоз” ва Қарши муҳандислик иқтисодиёти институтининг “Иқтисодчи” жамоалари Марказий ҳудудда, Косоннинг “Бунёдкор”, “Микрокредитбанк”, Касбининг “Навбаҳор”, Муборакнинг “Қарлиқ” жамоалари Ғарбий ҳудудда баҳсларга киришишади.

Чорак финал
Ҳар бир ҳудуддан иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқади. Чорак финал ўйинлари Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал учрашувлари каби ўтказилади. Ўтказилган битта ўйин ғолиби ярим финалга йўл олади. Жавоб учрашуви ўтказилмайди. Шарқий ҳудуд ғолиби ўз майдонида Жанубий ҳудудда иккинчи ўринни олган жамоани қабул қилади. Жанубий ҳудуд ғолиби ҳам ўз навбатида Шарқий ҳудудда иккинчи ўринни эгаллаган жамоани ўз майдонида қабул қилади.

Марказий ҳудуд ғолиби ўз майдонида Ғарбий ҳудудда иккинчи ўринни олган жамоани қабул қилса, Ғарбий ҳудуд ғолиби ўз майдонида Марказий ҳудудда иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан куч синашади.

Юқоридаги шартлар ҳар икки гуруҳ учун ҳам амалда бўлади.

Ярим финал ва финал
Ярим финал ва финал учрашувлари Қарши шаҳрида ўтказилади. Ғолиб жамоалар ва ҳар бир номинациялар бўйича футболчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланишади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 18:47, 21.11.2014.
Ўқилди: 3753 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6610]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5887]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2929]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2848]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2755]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2502]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2470]

«Беш дақиқага ҳам майдонга тушмайсан». «Реал» футболчисига қатъий рад жавоби берилди [2322]

"Манчестер Сити"нинг молиявий қоидабузарликларини фош қилган хакер ҳимоя остида қолади [1951]

Эрон чемпионати. Ўрунов гол урди, Сергеевдан ассист [1880]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик