The Sunday Times нашри ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонини аниқлаш учун ўтказилган овоз бериш жараёнлари бўйича янги мақола чоп этди. Хабар берилишича, УЕФА президенти Мишель Платини ЖЧ-2018 мезбонлигида Россияни қўллаб-қувватлагани учун Пикассонинг картинасини олган.
Шунингдек, тасдиқланишича, Россиянинг ғалабасида мамлакат президенти Владимир Путин ҳам катта роль ўйнаган. ФИФА президенти Йозеф Блаттер ҳам Россия номзодига хайрихоҳ бўлган.