Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Марокашда футбол бўйича клублар ўртасидаги ЖЧ-2014 старт олади

Баҳо:
+ | -

Беш қитъанинг энг кучли жамоалари иштирокида ўтадиган футбол бўйича клублар орасидаги жаҳон чемпионати 10 декабрь, чоршанба куни Марокашда старт олади. Финалда Европа ва Жанубий Америка чемпионлари – Испаниянинг “Реал” (Мадрид) клуби ва Аргентинанинг “Сан-Лоренцо” (Буэнос-Айрес) жамоалари учрашиши кутилмоқда.

Мусобақада бу икки клубдан ташқари яна бешта жамоа: Осиё қитъаси чемпиони – Австралиянинг “Вестерн Сидней Уондерерз” (Сидней), Африка қитъаси чемпиони – Жазоирнинг “Сетиф” (Сетиф), Шимолий Америка қитъаси чемпиони – Мексиканинг “Крус Асул” (Мехико) ва Океаниядан Янги Зеландиянинг “Окленд Сити” (Окленд) жамоалари ҳамда Мароккашнинг энг кучли жамоаси – “Мағриб” (Тетуан) иштирок этади.

Европа ва Жанубий Америка жамоалари ўз иштирокларини ярим финал ўйинларидан, Осиё, Африка ва Шимолий Америка вакиллари эса нимчорак ўйинларидан бошлайдилар. Мусобақага Океания ва Марокаш вакиллари ўртасидаги ўйин билан старт берилади.

10 декабрь куни Работда “Шаҳзода Мулай Абдуллоҳ” стадионида “Окленд Сити” ва “Мағриб” жамоалари куч синашадилар. 13 декабрь куни нимчорак баҳсларида яна шу стадионда “Сетиф” ва “Окленд Сити”–“Мағриб” ўйинининг ғолиби ҳамда “Крус Асул” ва “Сидней” жамоалари учрашадилар.

17 декабрь куни биринчи жуфтлик ғолиби Мароккашда “Стад-де-Марракеш” стадионида “Сан-Лоренцо” жамоаси билан, бундан бир кун олдин эса Работда иккинчи ярим финал ўйинида иккинчи жуфтлик ғолиби “Реал” жамоаси билан учрашади.

17 декабрь куни нимчорак баҳсларида мағлубиятга учраган жамоалар 5-ўрин учун кураш олиб борадилар. Ва, ниҳоят, 20 декабрда мамлакат пойтахти Мароккашда 3-ўрин ва финал баҳслари бўлиб ўтади.

Футбол уюшмалари халқаро федерацияси (ФИФА) клублараро жаҳон чемпионатини 11 марта ўтказмоқда. Бу мусобақада асосан икки футбол уюшмаси – Европа футбол уюшмалари Иттифоқи (УЕФА) ва Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) вакиллари ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 22:34, 10.12.2014.
Ўқилди: 5163 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.