Кириш Регистрация

Футбол тарихидаги энг ғаройиб жазоланганлар

Баҳо:
+ | -

Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес жаҳон чемпионати ўйинлари давомида Италиялик ҳимоячи Жоржио Кьеллинини билагини тишлаб олиб, ФИФА томонидан тўрт ойга футболдан четлатилганди. Буни қарангки, Суаресдан олдин ҳам жуда кўплаб спортчилар кутилмаган дисквалификацияларга йўлиқишган экан. Бир қарашда уларнинг маълум муддатга футболдан четлатилганликларига сабаб кўрсатилган воқеаллар бир қарашда “аҳмоқлик”нинг ўзигинаси ҳисобланади. Шунга қарамай, қонун барча учун баробарлиги, мана шундай кутилмаган ҳолатларда ҳам кўзга ташланиб қолади. Эътиборингизга кутилмаган дисквалификацияга йўлиққан спортчилар ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Фелипе Мело (“Галатасарой”)
Бразилиялик ярим ҳимоячи Италиядаги фаолияти мобайнида турли қинғирликлар қилиб, кенг жамоатчиликни назарига тушишга улгурганди. Кейинчалик Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси футолчисига айланганидан кейин ҳам, Мело ўзининг “эски” қилиқларини ташлаб юборгани йўқ. Яқинда футболчи ўзининг шахсий твиттери орқали “Фенербахче” клуби раҳбарини шаънига ҳақоратли сўзлар бўлган хабарни ретвит қилган. Ижтимоий тармоқи орқали қилинган хабар тезда Туркия футболи раҳбарларининг ҳам қулоқларига етиб борган. Мело хабарни дарҳол ўчиришга қилинган уринишлари ҳам зое кетган. Чунки хабар бутун мамлакат бўйлаб тезкорлик билан тарқалган ҳамда футболчининг дисквалификация қилинишига сабаб бўлган. Туркия футболида бундай ҳолат илгари рўй бермаганлиги боис, кўпчиликни диққатини ўзига қаратгани табиий. Боиси, илгари твиттер туфайли чемпионатда ҳеч бир ўйинчи дискалификацияга дуч келмаганди. “Ўзингдан чиққан балога, қайга борай даво”га деганлари шу бўлса, керак, Мело кейинчалик Фенебахче” жамоаси раҳбарларидан узр сўраган. Ғишт қолипдан кўчиб бўлганди ва унинг кечирим сўрашлари ҳам футболчини дисквалификациядан қутулиб қолишига етарли бўлмаган.

Пол Робинсон (“Блэкберн”)
Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Пол Робинсон “Тоттенхэм” жамоасида тўп сурган кезларида, бу ғаройиб воқеага дуч келиб қолганди. У машғулотлардан чиқиб, интернет кафеларнинг бирида вақтини чоғ ўтказишга ҳаракат қилади. Шу аснода дарвозабон клубнинг кечки машғулотларини ҳам ўтказиб юборади. У ижтимоий тармоқлардан шу даражада берилиб фойдаланадики, бунинг оқибатида вақтни қандай ўтиб бўлганини ҳам унутиб қўяди. Футболчи интернет кафедан чиқиб, машғулотларга етиб борган пайтида, барча футболчилар уйларига тарқаб бўлган ҳамда эртанги бўладиган муҳим ўйин олдидан маданий ҳордиқ чиқаришлари учун имконият берилганди. Клуб бош мураббийи эса футболчининг машғулотларни интернет туфайли ўтказиб юборгани боис, учта ўйинга дисквалификация қилади. Албатта, бош мураббийнинг тавсияга кўра, клуб раҳбарияти шундай қарорга рози бўлишади. Кейинчалик Робинсон бундай ҳолат қайта такрорланмаслиги айтиб, раҳбарият ва бош мураббий, футболчилардан узрини сўраган.

Карлос Камени (“Малага”)    
Дарвозабонлар доимо турли қинғирликлар чиқаришга одатланганмикан. Камерунлик посбон Карлос Каменининг дисквалификацияси ҳам ўта кулгули ва ғаройибдир. Бир пайтлар Марио Балотеллининг “Манчестер Сити”да ўйнаб юрган пайтларида, жамоа ўринбосарларига найзача улоқтиргани ҳақида хабарлар тарқалганида, футболчи кенг жамоатчилик орасида роса кулгуга қолганди. Камени эса худди Балотелли сингари ўринбосарлар таркибидаги футболчиларни нишонга олди. Мариодан фарқли равишда у уларга қарата найза эмас, сув тўлдирилган идишчаларни отган. Футболчининг машғулотларда иштирок этаётган ёш ҳамкасбларига нисбатан бундай муносабатда бўлганлиги клуб бош мураббийига ёқмаган. У футболчидан нима учун бундай қарорга келганлиги сўраганида, Камени уларни ялқовликда айблаган ҳамда сергак бўлишлари учун ҳам шундай қарорга келганини маълум қилган. Бироқ унинг бу ҳаракатлари жазосиз қолмаган. Бош мураббий раҳбариятга дарҳол ушбу воқеа юзасидан хабар берган ва Карлос Камени арзимаган иши боис, бешта ўйинга дисквалификация қилинишдан ташқари, 60 минг евро миқдоридаги жаримани ҳам тўлашга мажбур бўлган.

Жоуи Бартон (“КПР”)
Замонавий футболнинг энг ёмон футболчиларидан бири сифатида Жой Бартон биринчилардан бўлиб тилга олинади. Чунки Бартон хулқи томондан жуда ёмон даражадаги ўйинчи ҳисобланади. Доимо матбуотни ўзига қаратишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, майдондаги энг қўпол футболчилардан бири ҳисобланиб, ҳеч бир рақибини аяб ўтирмаслиги учун ҳам Бартонга нисбатан “разил” деб лақаб қўйиб олишган. Бартон бундан бир неча йиллар муқаддам “Ньюкасл” таркибида тўп сурганида, футболчилар кийиниш хонасидаги сув чиқадиган краникни ўйнаган ҳолда уни бузиб қўйган. Натижада, жумракдан сув чиқа бошлаган. Кутилмаган ҳолатга тушиб қолган Бартон ҳар қанча уринмасин, жумракни тузатишни иложини қила олмаган. Сув кўпайиб, пастга тушиб кетганидан сўнг Бартон наилож техник ходимларни ёрдам чақиришга мажбур бўлган. Техник ходимлар ҳам бирмунча вақт мобайнида жумракдан оқаётган сувни тўҳтатишни иложисини топа олишган. Шундан сўнг “қарғалар” бош мураббийи Бартонни учта ўйин ва бир ҳафталик машғулотлардан озод бадарға қилади. Бартонга оид яна бир қўшимча маълумотни бериб ўтсак. Бу футболчи “Ньюкасл” сафида “Уиган”га қарши баҳсдан олдин жамоадоши бўлган Алан Смитни бутсаларини яшириб қўйганлиги учун ҳам бош мураббий томондан жазоланганди. Кўриб турибсизки, “қилмиш қидирмиш” деганлари шу бўлса керак. Бартон кутилмаган жараёнларин ўзи келтириб чиқариб, шунга яраша жазосини олади.

Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 12:52, 11.12.2014.
Ўқилди: 6634 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.