"Челси" яримҳимоячиси Эден Азар клуб билан шартномасини узайтиришга тайёр, дея хабар беради Daily Express.
Унинг амалдаги шартномаси 2017 йилда тугайди. Янги шартномага кўра, Азар ҳафтасига 200 минг фунт маош олади.
"Азар билан шартнома борасида муаммо йўқ. Биз хотиржаммиз, деярли келишиб бўлдик", - дейди "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо.
Бельгия терма жамоаси футболчиси 2012 йилдан "Челси"да ўйнаб келмоқда. У ушбу мавсум Англия чемпионатининг 15 учрашувида 5 та гол уришга эришди.