Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

ЖЧ-2022 финалини қабул қиладиган ҳозирча йўқ бўлган Лусайл шаҳри ҳақида

Баҳо:
+ | -

Қатар давлатининг географик картасини олиб, 2022 йилги Жаҳон Чемпионатининг бир нечта ўйинлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Лусайл шаҳрини қидириш бефойда.

Гап Қатар картографиясининг йўқлигида, ёки Google [изматининг яхши ишламаслигида эмас. Сабаби ундай шаҳар ер юзида йўқ. Тўғрироғи у энди қурилаяпти. 2019 йилгача қурилиши битади. Умуман, 8 йилдан кейин бўлиб ўтадиган Мундиалда янги технологияларнинг ишлатилиши инсониятни ҳайрон қолидиради. Ҳозирнинг ўзида одам хаёлига келмайдиган режалар ишлаб чиқарилаяпти.

“Шаҳар солсанг, чўлга сол”. Шу қоидани шиор қилиб олган Қатар ҳукумати, Мундиалга бағишлаб, янги шаҳар қурилишини бошлабди. У Форс кўрфази соҳилларига солинади. CNNнинг хабар беришича, шаҳар 35 километр квадратни ўз ичига олиб, 2019 йилгача қурилиб битказилиши лозим. Уч йил ичида шаҳарга аҳоли кўчирилиб, 2022 йилги Мундиалга жаҳоннинг ҳар бурчагидан келган спортчилар, журналистлар, мухлислар, туристларни қабул қилишга тайёр бўлиши керак. Бундай катта қурилишга 20 мингдан кўп ишчилар жалб этилган. Бу қурилишда кўнгилга қўнимсиз жиҳатлар ҳам йўқ эмас. Хафвсизликни сақлашга келганда бошчиликнинг бепарволиги, ишчиларга тўлиқ шароитнинг яратилмаганлиги. Бир неча марта одам ўлими ва ишчиларнинг арзлари ФИФА назаридан четда қолаётгани йўқ.

Шаҳар қурилишида молиявий муаммолар йўқ. Бу катта қурилишга ҳукумат 45 миллиард доллар ишлатишни режалаштириб қўйган. Шаҳарда коммерциялик туман, тўрт орол, кема тўхтайдиган 2 ўрин, замонавий савдо маркази, ҳайвонот боғи, болница, гольф ўйнашга мўлжалланган иккита майдон, 250 000 одамга мўлжалланган кўпқаватли уйлар қурилади. Шунингдек, яна ақлли шаҳар статусини ҳам олади. Барча энергообъектлар, транспортлар бир нуқтадан бошқарилиб ўтирилади. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун видеокамералар ҳам ўрнатилиши кўзда тутилган. 86 000 минг мухлисни сиғдира оладиган, ҳозирги вақтда қурилиши энди бошланган «National Stadium»да Жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтади. Лекин, Қатарнинг йўлида икки муаммо бор.

Биринчиси, «Қатар Мундиални ўтказиш ҳуқуқини ноқонуний қўлга киритди, ҳаммасини сотиб олди», деган гаплар. Унга биз тўхталмоқчи эмасмиз.

Иккинчиси, чидаб бўлмас иссиқ. ФИФА ҳали ҳам аниқ тўхтамга келгани йўқ. Доимгидек ёзда ўтказиш керакми? Унда иссиқ спортчиларга қийинлик туғдириши аниқ. Ёки қишдами? Унда Европадаги миллий биринчиликлар нима бўлади? Қатар бу муаммонинг ечимини топгандай. Стадионларда кондиционерлар ишлайди. Шунингдек, маҳаллий университетнинг олимлари, стадион ва унинг атрофини кун нуридан тўсадиган булут ўйлаб топибди. Гелий ва махсус мослама булутни кўтариб туради, керак пайтда у ёқдан-бу ёққа юргизади. Ҳалиям Мундиални Қатардан тортиб олиши мумкин деган гаплар тўхтагани йўқ. Шундай бўлган кунда ҳам, шунча меҳнат, беҳисоб маблағ бекорга кетади. Албатта, бугунги кунда «Аср қурилиши» номини олган бу проект, инсониятнинг қўлидан жуда кўп нарса келишини кўрсатади.

Илгари, ер юзида йўқ жойда жаҳон даражасидаги футбол матчлари ўтказилади, деса ҳеч ким ишонмасди. Ким билади, вақти келиб учадиган оролларда футбол матчлари ўтказилар. Кулгули, лекин Қатарнинг режаларида булар ҳам бор экан. Кунига технологиялар оламида минглаб янгиликлар ўйлаб топилаётган ҳозирги замонда бу ҳам мумкин.

BAUYRZHAN никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:25, 14.12.2014.
Ўқилди: 10618 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.