Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

"Forbes"нинг янги рейтинги - жаҳоннинг энг бой спортчилари билан танишинг

Баҳо:
+1 | -

Россиялик малоҳатли ракетка устаси яна жаҳон эътиборида. Аниқроқ айтсак, Мария таниқли Forbes журналининг йиллик якунларига кўра, яна дунёнинг энг бой аёл спортчиси деб тан олинди. Шарапова бу борада америкалик ҳамкасби Серена Уильямсни яна бир марта ортда қолдирганини алоҳида таъкидлаш лозим. Умуман олганда, Forbes рўйхатида жами уч нафар аёл бор ва уларнинг бари - теннисчи. Мария Шарапова қатори, Серене Уильямс ва хитойлик ракетка устаси Ли На ҳам «бойвучча»лар сирасида эътироф этилган.

Шарапова - аёларнинг энг ишбилармони

Мария йил давомида умумий миқдорда 24,4 млн. доллар даромадга эга бўлди. Эътиборлиси, 27 ёшли теннис устаси шундан атиги 2,4 «лимон»ни теннис кортларидаги ғалабалар эвазига ишлаб топган. Даромаднинг қолган асосий миқдори эса рекламалар ва ҳомийлик шартномалари маҳсулидир.

Диққатни тортадиган фактларнинг бири шуки, сердаромад спортчилар топ-100талигидан ўрин олган енгил атлетикачи Усэйн Болт спортдаги муваффақиятларга тўланган ҳақ борасида энг кам кўрсаткичга эга. Яъни, таниқли ямайкалик спринтер югуриш йўлагидаги меҳнатлари учун бор-йўғи 200 минг доллар пул олган, холос.

Яна Марияга қайтадиган бўлсак, унинг корт ташқарисида ишлаб топган пулларига бир қанча эркак спортчилар ҳам ҳавас қилишлари аниқ. «Тоза» 11-ўрин. Хуллас, Шарапованинг теннисга боғлиқ бўлмаган фойдаси бир йилга 22 млн.ни ташкил қилди. Дарвоқе, бу машҳур аргентиналик футболчи - Лионель Мессининг йиллик даромадидан атиги 1 миллион кам демакдир. Умуман олганда, Шарапова - кетма-кет 10-йилдирки, Forbes талқинидаги «чўққи»ни ҳеч кимга бермай келмоқда. Бир сўз билан айтсак, «Уимблдон»даги ўша машҳур ғолибликдан бери Мария тижорат нуқтаи-назаридан олиб қаралса, энг омадли спортчи аёл бўлиб қолди. Ўша 2004 йилдан бери Шараповадан ҳеч ким ўтиб кета олмаяпти. Тўғри, жорий мавсумда россиялик спортчининг «тушуми» ҳар доимгидан бир оз камроқ бўлди. Яъни, у ўтган йилги ҳисоб-китобларга кўра, 29 миллион топганди. Лекин шу натижа ҳам Forbes журналидаги етакчилик учун кифоя эди. Қолаверса, Мариянинг ишбилармонлик ва тадбиркорлик соҳасидаги ишлари тобора ривожланиб бормоқда. Айниқса, ширин-шакар конфетлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бизнес Мариянинг ҳисобига катта пулларни олиб келяпти. Шунингдек, Nike ва Samsung компаниялари билан тузилган келишувлар ҳам жуда сердаромад. Evian ичимлик суви, Tag соатлари ва Porshe машиналари ҳам Мариянинг нуфузидан мунтазам фойдаланади.

Серена Уильямс ва Ли Наларда ҳам ўсиш кузатилмоқда. Масалан, хитойлик спортчи бутун қитъа теннис ихлосмандларини ўзига шайдо қилиб, Хитой тарихидаги энг омади чопган аёллардан бирига айланди. 18 млн. Ли Нанинг кортдан ташқаридаги даромади айнан шунча. Тўғри, На фаолиятини якунлади ва бундан буёғига унинг реклама бизнесидаги ишлари ортга кетиши тайин. Аммо барча спорт турлари вакиллари орасида кучли 50таликка киришнинг ўзи ҳам аёл киши учун жуда ажойиб натижа.

Серена Уильямсда эса спортдаги муваффақиятлар учун олинадиган маблағ ҳам етарлича. Америкалик теннисчи қиз спортнинг бу йўналишидаги рекордларни бирин-кетин забт этмоқда, аммо ҳалиям рекламадаги даромад борасида Шараповага яқинлаша олмаяпти. Бундан эса «Серена корт ташқарисида унчалик пул тополмайди» деган фикр пайдо бўлиши ҳам мумкин. Аммо аслида сира ҳам бундай эмас. Йилига 11 миллионли кирим - ҳатто машҳур футболчи Гарет Бэйл ва таниқли баскетболчи Дуэйн Уэйдлар ҳам рекламалардан тахминан шунча топишади. Қисқаси, Серена ҳозирча умумий тушум борасида Марияга 2,4 млн. ҳисобида енгилмоқда. Демак, атиги битта йирик реклама шартномаси тез орада америкалик спортчининг ўзиб кетишига замин яратиши ҳеч гап эмас. Эҳтимол, бунга янги йилда гувоҳ бўлармиз...

Федерер гольфчилар  орасида

Умуман олганда, жаҳондаги энг сердаромад 100 нафар спортчилар орасида олти нафар теннисчининг исми бор. Юқорида айтиб ўтилган аёллар ҳамда Рожер Федерер, Рафаэль Надаль ва Новак Жокович. Эътиборлиси, бу уччала эркакнинг бари йиллик тушум бўйича Шараповадан олдинда.

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер кучли 10-ликка кириб, икки машҳур гольф усталари - Тайгер Вудс ва Фил Микельсонлар орасига жойлашди. Алалхусус, Рожер йил давомида корт ташқарисида 52 миллион доллар топган. Шулардан 4,2 «лимон»и совринлар учун берилган. Федерернинг Тайгер Вудсдан атиги беш миллион ортда бораётгани алоҳида эътиборга молик. Яқин келажакда Федерернинг даромади янада ошиши мумкинлигини инобатга олсак, у гольфчидан ўзиб кетиши ҳам мумкинлиги сезилади.

Рожернинг энг асосий рақибларидан бири - Рафаэль Надаль Фил Микельсондан кейинги - тўққизинчи ўринни банд этиб турибди. Испаниялик теннисчи бир неча йилдан буён теннис ва покерни бир вақтда уддаламоқда. Шунинг учун унинг шартномалардан оладиган фойдаси 30 миллионни ташкилд қилмоқда.

Сўнгги теннисчи - Новак Жокович эса умумий миқдори 33,1 млн.га тенг даромад билан кучли 20таликда бормоқда.

Жаҳоннинг энг бадавлат спортчилари

Албатта, теннисчилар топаётган пул кишини ҳавасини келтирмай қолмайди. Аммо бошқа спорт турларидаги даромад олдида теннисчиларнинг маблағи ип эшолмайди. Масалан, рўйхатни бошқариб бораётган америкалик боксчи Флойд Мэйвезер касби ортидан 2014 йилнинг ўзида 105 миллион доллар ишлаб топди. Иккинчи ўринни эса «Реал» клуби ва Португалия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду эгаллаган. Унинг йиллик даромади 80 миллионга тенг. Кучли учликни 72,3 миллионли кўрсаткич билан баскетболчи Леброн Жеймс якунлаб беради.

Қизиғи шундаки, Европа футболи вакиллари рўйхатда унчалик кўп учрамайди. Жумладан, сердаромадлик борасида бейсбол футболдан кўра устунроқ. Шунинг учун ҳам 100 талик рўйхатдаги 27 нафар спортчи АҚШда оммабоп ҳисобланган бейсбол билан шуғулланади. Лекин шунга қарамай, энг «бойвачча» бейсболчи умумий рўйхатнинг атиги 30-ўрнида қайд этилган.

Жаҳоннинг энг бой спортчилари:
1. Флойд Мэйвезер (бокс) - 105 млн.
2. Криштиану Роналду (футбол) - 80.
3. Леброн Жеймс (баскетбол) - 72,3.
4. Лионель Месси (футбол) - 64,7.
5. Коби Брайант (баскетбол) - 61,5.
6. Тайгер Вудс (гольф) - 61,2.
7. Рожер Федерер (теннис) - 56,2.
8. Фил Микельсон (гольф) - 53,2.
9. Рафаэль Надаль (теннис) - 44,5.
10. Мэтт Райан (америкача футбол) - 43,8.
------------------------------------------------
Спорт йўналишлари бўйича:
Бейсбол - 27 нафар.
Баскетбол - 18 нафар.
Америкача футбол - 17 нафар.
Футбол - 15 нафар.
Теннис - 6 нафар.
Автопойга - 6 нафар.
Гольф - 5 нафар.
Бокс - 4 нафар.
Крикет - 1 нафар.
Енгил атлетика - 1 нафар.

"ИнтерСПОРТ" газетасидан олинди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:34, 22.12.2014.
Ўқилди: 21494 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.