Ўзбекистонлик теннисчи қиз Сабина Шарипова Туркиянинг Истанбул шаҳрида давом этаётган “Фьючерс” туркумига кирувчи ва мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат турнирдаги иштирокини тугатди.
Дунёнинг 271 ракеткачиси ҳисобланувчи Сабина чоракфинал баҳсида Хорватия вакиласи Адриана Лекажга ютқазиб қўйди. Ўйинда 2:6 ва 1:6 ҳисоблари қайд этилди.
Шунингдек, Шарипова жуфтлик баҳсларидаги иштирокини ҳам мағлубият билан якунлади. У ва Басак Эрайдиндан иборат жуфтлик мезбонларнинг Айла Аксу ва Ипек Сойлу каби теннисчи қизларидан иборат жуфтлигига финал остонасида 6:7 ҳамда 3:6 ҳисобларида мағлуб бўлди.