Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Европада мураббийларни ишдан қай тарзда бўшатишади?

Баҳо:
+ | -

Сир эмаски, футболчилар каби мураббийлар ҳам мудом ўз жамоаларини ўзгартириб туришади. Ҳатто ўз вазифасини рисоладагидек адо этиб турган мутахассисга ҳам ногаҳон чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйишлари ҳеч гап эмас. Умуман, ҳар бир мамлакатдаги клуб соҳибларининг мураббийларга муносабатлари турлича. Масалан, Францияда уларни ҳурмат қилишади, Италияда аксинча, доимо рантишади. Англиялик амалдорлар эса ўз жамоалари омадсизлигига фақат бир давра чидаб туришлари мумкин. Россияликларнинг иш услублари кўпроқ Италиядаги ҳолатни эслатади: раҳбарият жамоанинг ички ишларига мунтазам равишда аралашиб туради. Айтайлик, Франция, Англия ёки Германияда қўл остидаги жамоасини юқори лигага олиб чиққан мураббий мавсумлар оралиғида лавозимидан четлатилмайди асло. Аммо Россияда ижобий натижалар баъзан сариқ чақалик аҳамият касб этмайди. Қолаверса, бундай ўзгариш ҳеч кимни лол қолдирмайди ҳам.

Европа футболига хос умумий жиҳат шуки, узоқ вақт битта жамоада ишлаб, ижобий натижаларга эришган мураббийнинг вориси ўта қийин вазиятни бошидан кечиришга мажбур. Бунга мисол сифатида Алекс Фергюсондан кейинги «МЮ», Хосеп Гвардиоладан кейинги «Барселона», Ги Рудан ке-йинги «Осер» клубларини кўрсатиш мумкин. Таажжубки, клубнинг доимий муваффақиятини таъминлаш учун мураббийларга ишонч билдиришнинг ўзи камлик қилар экан. Уларни ўз вақтида алмаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга, чоғи. Агар шундай қилинмаса, клуб фақат бир мутахассиснинг ҳаракатларига боғлиқ бўлиб қолади...

Ҳукмингизга ҳавола этилаётган ихчамгина тадқиқот сўнгги 4,5 мавсумни ўз ичига олган. Бунда мавсумлар оралиғидаги истеъфолар, шунингдек, мураббийлик вазифасини вақтинча бажариб турган мутахассислар инобатга олинмаган. Мураббийлар қўнимсизлиги бобида жаҳон бўйича «рекорд» Швейцариянинг «Сьон» клубига тегишли. Бу жамоа 11 йил ичида нақ 33 нафар мураббийни алмаштирди. Умумий хулоса шуки, Европанинг етакчи чемпионатларида соҳиблар мураббийларга нисбатан анчайин ҳурмат билан муносабатда бўлишади. Бироқ баъзан асоссиз истеъфолар ҳам учраб туради. Келинг, ҳар бир мамлакатдаги вазият билан алоҳида танишиб чиқайлик.

ФРАНЦИЯ

Биринчи дивизион жамоаларида мураббийнинг ўртача ишлаш муддати: 1,65 йил
Истеъфолар сони (мавсумлар бўйича):

Лига 1
2014|2015 - 1
2013|2014 - 5
2012|2013 - 4
2011|2012 - 6
2010|2011 - 4

Лига 2
2014|2015 - 2
2013|2014 - 6
2012|2013 - 8
2011|2012 - 3
2010|2011 - 5

Франция топ-чемпионатлар ичида мураббийлар учун энг қулай шароитлар яратилган ҳудуд. Элитада 20та жамоа иштирок этиши ва 4-6та истеъфо асосан аутсайдерларга тегишли эканлигини ҳисобга олсак, умумий вазият анча барқарор. Хусусан,              Лига 1даги сўнгги истеъфо декабрь ойида амалга оширилди. Яъни деярли барча мураббийларга йил охиригача меҳнат қилиш шароити яратиб берилди. Эътиборли жиҳати шундаки, француз клубларининг хўжайинлари қуйи лигага тушиб кетишдек омадсизликка ҳам бардош беришади. «Аяччо», «Нанси», «Труа», «Осер», «Арль-Авиньон», «Монако», «Булонь» ва «Гренобль» хўжайинлари шундай ҳолатда ҳам мураббийлардан воз кечмадилар. Асосийси, биринчи ва иккинчи лига жамоаларидан биротаси 4,5 йил ичида 2 нафардан кўп мураббийни алмаштирмади. Францияда кўпинча мавсум ярмида ўзгаришга қўл уришади ёки у якунига етгунига қадар сабр қиладилар.

АНГЛИЯ

АПЛ жамоаларида мураббийнинг ўртача ишлаш муддати: 2,25 йил
Истеъфолар сони (мавсумлар бўйича):

Премьер-лига
2014|2015 - 0
2013|2014 - 10
2012|2013 - 6
2011|2012 - 4
2010|2011 - 5

Чемпионшип
2014|2015 - 12
2013|2014 - 10
2012|2013 - 17
2011|2012 - 8
2010|2011 - 12

Англия лигалари ўртача ишлаш муддати бўйича етакчи ўринда. Бу  кўрсаткичда «Арсенал»нинг узоқ муддатдан бери Арсен Венгер раҳбарлиги остида фаолият юритаётганининг таъсири катта. Бундан ташқари, сўнгги 5 йил ичида элитани тарк этган жамоаларнинг 9таси ўз мураббийини алмаштирмади. Буни тушуниш қийин эмас: АПЛ ва чемпионшипдаги даромадлар фарқи жуда катта, истеъфога чиқариладиган мутахассисга товон пули тўлашга ҳамма жамоа ҳам қодир эмас. Масалан, ўтган мавсум «Ньюкасл» АПЛни тарк этган тақдирида ҳам, клуб соҳиблари аламдан сочларини юлсаларда, Алан Пардьюдан воз кечишмасди. Чунки у узоқ муддатли ва қимматбаҳо шартномага эга. Аксинча, чемпионшипда омадсизликка юз тутган мураббийларни аяб ўтиришмайди. Бунга «Фулхэм» ҳамда «Кардифф» билан «чўкиб кетган» Феликс Магат ва Оле-Гуньяр Сульшер яққол мисол. Очиғи, Англияни Франциядан юқори қўйишга виждон йўл қўймайди, гарчи у ерда 5 йил ичида амалга оширилган истеъфоларнинг атиги 5таси декабрь ойига қадар юз берган бўлсада. Зеро, АПЛда мураббий кучли босим остида иш юритади. Деярли барча жамоаларда вазият шундай. Сўнгги 4,5 йил ичида 19та жамоа мавсум давомида ўз мураббийини янгилади. Инглиз жамоалари соҳибларининг иккинчи даврадаги сабрсизликларига қуйидаги мисол далил: мавсумларнинг биринчи даврасида ишдан бўшатилганлар бор-йўғи 7 нафар, танаффусдан кейинги истеъфолар эса 18та! Ваҳоланки, жорий мавсум ҳали якунлангани йўқ...

ГЕРМАНИЯ

Бундеслига жамоаларида мураббийнинг ўртача ишлаш муддати: 1,38 йил
Исътефолар сони:

Бундеслига
2014|2015 - 4
2013|2014 - 8
2012|2013 - 6
2011|2012 - 9
2010|2011 - 11

2 - Бундеслига
2014|2015 - 4
2013|2014 - 11
2012|2013 - 9
2011|2012 - 11
2010|2011 - 6

4,5 мавсум давомида элитани тарк этган жамоалар мураббийларидан фақат 2 нафари ўз иш ўрнини сақлаб қолди. Булар - «Гройтер Фюрт» устози Франк Крамер ва «Айнтрахт» (Брауншвейг) мураббийи Торстен Либеркнехт. Улар ҳозир ҳам ўз фаолиятларини давом эттирмоқдалар. Сўнгги пайтлар немислар юртида иккита анъана шаклланди. Биринчиси, соҳиблар ёш мутахасисларга ишонч билдиришмоқда, мураббийлар эса ижобий натижалар билан жавоб қайтаришмоқда. Бунга ўша «Айнтрахт», «Дармштадт» ва «Хайденхайм» клублари мисол. 40 ёшли Франк Шмидт 7 йил ичида «Хайденхайм»­ни 5-дивизиондан 2-бундеслигага олиб чиқди. Иккинчи тенденция - истеъфолар сонининг қисқариб бораётгани. Бироқ аксинча таассурот уйғотаётган клублар ҳам бор - «Гамбург», «Шальке-04», «Хоффенхайм» ва «Штутгарт». 4,5 йил ичидаги 38та истеъфонинг нақ 18таси айнан шу 4та жамоада юз берди. Қизиғи, бу квартетнинг бирор-бир вакили элитани тарк этгани йўқ! Германияда истеъфолар одатга кўра, октябрь ойида авжига чиқади - 6та. Март-апрель ойларидаги 6 ҳафталик даврда 12та истеъфо юз берган. Қизиғи, иккинчи лигага дахлдор кўрсаткичлар бундеслиганикининг тамоман акси: ноябрь ойида бундеслигада атиги бир нафар мураббийдан воз кечилган бўлса, иккинчи лигада 11та ўзгариш кузатилди. Хулоса шуки, қуйи лигада мураббийлардан тезкор натижа талаб этишади.

ИСПАНИЯ

Примеро жамоаларида мураббийнинг ўртача ишлаш муддати: 0,7 йил
Истеъфолар сони:

Примеро
2014|2015 - 3
2013|2014 - 5
2012|2013 - 8
2011|2012 - 10
2010|2011 - 8

Сегунда
2014|2015 - 4
2013|2014 - 15
2012|2013 - 9
2011|2012 - 12
2010|2011 - 13

Испанияда мавсумнинг охирги 1,5-2 ойида мураббийларни алмаштирмайдилар. Ҳатто элитани тарк этадиган жамоалар ҳам охиригача сабр қилишади. Тўғри, мураббийни охиригача ушлаб туришади-да, кейин жавобини беришади. 5 мавсум оралиғида фақат Фернандо Васкесга «Депортиво» билан ишлаш имконини беришди. Мураббий эса жамоани элитага қайтарди ва шундан сўнг истеъфога чиқарилди. Чунки Васкес клубнинг ёзги трансферлар сиёсати борасида раҳбарият билан келишолмади. Иккинчи томондан, Испания жамоалари мураббийларга ўртача ҳисобда бир йилдан оз муддат ишлаш имконини беришяпти, холос. Кучли бешлик сирасига кирадиган лигаларда бундай кўрсаткич умуман йўқ. Шунингдек, истеъфолар сони бўйича Ла-лига ва сегунда ўртасидаги фарқ ҳам сезиларли - 34|53. Лекин бу Италиядаги натижалар олдида денгиздан томчи, холос.

ИТАЛИЯ

«А» серияси жамоаларида мураббийнинг ўртача ишлаш муддати: 1,2 йил
Истеъфолар сони:

«А» серияси
2014|2015 - 2
2013|2014 - 14
2012|2013 - 13
2011|2012 - 17
2010|2011 - 12

«В» серияси
2014|2015 - 4
2013|2014 - 19
2012|2013 - 18
2011|2012 - 27
2010|2011 - 14

Агарда Виктор Гончаренконинг «Кубан»да амалга оширган иши Италия чемпионатида юз берганида, унга ҳеч ким ортиқча аҳамият қаратмасди. Биринчидан, у ерда бунёд этилган нарсаларни барбод этиб, ҳаммасини қайтадан бошлашни ёқтирадиган раҳбарлар кўп. «Палермо» мухлислари қалбини ларзага солган «истеъфога чиқариш қироли» - Маурицио Зампарини қилмишларини ёдга олиш етарли. Иккинчидан, агарда «Кубан»­ни айтайлик, Леонид Кучук қабул қилиб олганида, Италияда ҳеч ким ҳайрон қолмасди. Чунончи, «А» сериясида бир мураббий битта жамоага 3 ва ундан кўп марта қайтиши мумкин. Европанинг бошқа ҳеч қайси давлатида бундай чемпионат йўқ. Мураббийларни алмаштирган  клублар сони бўйича ҳам Европа рекорди Италияга тегишли - 5 йил ичида 22та жамоа янги мутахассисга ишонч билдирди. Шундан 17 нафари бир неча марта истеъфога чиққан. Бу борада етакчилик «Палермо» ва «Женоа»га тегишли - 4,5 йилда 7тадан истеъфо. Эътиборлиси, ишдан ҳайдаш ҳолати йил давомига тенг тақсимланган. Мураббийлар учун чинакам олатасир давр фақат 1 марта кузатилди - шу йилнинг январь ойида нақ 6 нафар мутахассис ўз лавозимидан четлатилди. «В» серияси хусусида тўхталсак, 4,5 йил давомида 82та истеъфо қайд қилинди! Алғов-далғовларнинг энг юксак чўққиси 2011|2012 йиллар мавсумига тўғри келди: 22та жамоада 27 марта устоз алмашди. Таққослаш учун келтириб ўтамиз, бутун ҳисобот даврида Франция биринчи дивизионида юз берган ўзгаришлар сони «В» сериясининг битта мавсумидаги кўрсаткичдан анча кам. Хуллас, мураббийлик соҳасининг «жаннати» ва «дўзахи» Лигурия денгизининг қарама-қарши соҳилларида жойлашган!

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 23:09, 26.12.2014.
Ўқилди: 4114 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.