Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Одил Аҳмедов «Қатарга урган голим ҳаётимни ўзгатириб юборди»

Баҳо:
+ | -

Ҳар қандай йирик турнир пайтида унда иштирок этаётган терма жамоаларнинг етакчи футолчиларига журналистлар томонидан катта қизиқиш бўлиши табиий. Шундай вазиятларда улар футболчилардан интервью олишга шошиладилар.

Осиё Кубоги-2015 баҳслари пайтида ОАВ Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига ҳам катта эътибор қаратиб, улардан интервью олишга ҳаракат қилмоқдалар. Футболчилар ҳам ўз навбатида журналистларга нисбатан ҳурмат юзасидан интервью беришга қаршилик қилмаяптилар. КХДР терма жамоасига қарши ўйин олдидан маҳаллий журналистлар Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Одил Аҳмедовдан интервью олишди. Қуйида ушбу интервьюни тўлиғича ўқишингиз мумкин.

— Одил, тўрт йил олдин Қатарда ўтказилган Осиё Кубоги баҳсларида мусобақанинг илк голини киритган эдингиз. Ўша гол жуда чиройли бўлган эди. Ўша урган голингизни ҳозир эслай оласизми ва умуман у сиз учун қандай аҳамияга эга?
— Албатта эслайман. Ўша гол Қатардаги мусобақа давомида яна ҳам яхшироқ ўйнашга ва ўз кучимга бўлган ишончни ортишига сабабчи бўлган эди. Қолаверса, ушбу гол менинг ҳаётимни ўзгартириб юборди. Ўша голдан сўнг кўпгина жамоалардан менга таклиф тушди. Якунда эса Россия Чемпионатига йўл олдим.

— Ўша урган голингизни Йон Арне Рисеенинг голига ўхшатишади. Бу ҳақда нима дея оласиз?
— Бу ҳақда сиздан энди эшитдим. Шундай бўлса ҳам, Риисега ўхшаган кучли футболчиларга қиёслашлари ёқимли. Бу менга қўшимча куч бериши мумкин.

— Худди шундай голни сиздан КХДРга қарши ўйинда кутсак бўладими?
— (кулади) Агар менда рақиб дарвозасига гол уриш учун қулай имконият бўлса, албатта ундан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Эртага шундай вазият бўлиб қолса, гол уришга ҳаракат қиламан, аммо худди шундай гол бўлади деб ваъда бера олмайман. Буни уддалаш жуда қийин. Асосийси — жамоа ғалабаси. Ким гол уришини эса фарқи йўқ, жамоа манфаати биринчи ўринда бўлиши керак.

— Айтингчи, узоқ масофалардан зарба беришни машқ қиляпсизми?
— Менинг позициямда ўйнайдиган футболчи яқин масофалардан ҳам, узоқ масофалардан ҳам зарба беришга тайёр бўлиши керак. Умуман, мен ҳам дарвоза томонга зарба беришни хуш кўраман.

— Ўзбекистон терма жамоаси Австралиядаги мусобақада ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?
— Биз камида Қатардаги натижамизни яхшилашни истаймиз. Ҳозирда гуруҳ босқичи ўйинлари ҳақида кўпроқ ўйлашимиз керак.Ундан кейинги босқичдаги ҳар бир ўйин эса финалга тенг бўлади.

— Агар Ўзбекистон Осиё Кубогида ғалаба қозона олса, бу сиз учун қандай аҳамиятга эга бўлади?
— Биз буни жуда истаймиз. Терма жамоа эса, ушбу орзуга эришиш учун бор кучини ишга солади. Осиё Кубогини ютишни албатта ҳамма истайди. Бу Осиё қитъасида тўп сурадиган ҳар қандай футболчи учун шараф. Биз бу турнирда ғалаба қозона олсак, бу Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун байрам бўлар эди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 02:14, 10.01.2015.
Ўқилди: 6671 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6347]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2997]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2994]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2077]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1939]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1886]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1752]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1525]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1525]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1524]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик