Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Ирина «тузукроқ эркак»ни топди!

Баҳо:
+1 | -

Ирина Шейк ва Криштиану Роналду ўртасидаги можаро тобора янгича кўриниш олмоқда. Аввалроқ Роналдунинг тележурналист билан танишиб олгани маълум бўлганди. Буни қарангки, Роналду билан ажрашганини «Менга тузукроқ эркак керак», дея изоҳлаган Ирина аллақачон бошқа бир эркак билан танишиб улгурди. Шу пайтгача ўзининг модель агенти билан ишқий муносабат ўрнатганлиги айтилаётган супермодель энди Голливуднинг машҳур актёрларидан бирини тузоғига улинтирди. Иринанинг навбатдаги маъшуқасини сиз яхши танийсиз, у «Мўмиё», «Форсаж» каби фильмлардаги роллари билан мухлислар эътиборини қозонган Дуэйн Жонсондир.

КИНОДАН БОШЛАНГАН МУҲАББАТ
Германиянинг «Bild» нашри бу ҳақда кўп маълумот бермаган, маълум бўлгани шуки, Ирина «Геракл» фильмида Дуэйн Жонсон билан бирга суратга тушган (Жонсон филмьда бош ролни, Ирина эса унинг марҳум хотини — Мегару ролини талқин қилган), бу жараёнлар эса ишқий муносабатлар ўрнатилиши учун етарли бўлган. Таъкидлаш жоиз, интернет нашрларида тарқалган суратлар ҳам уларнинг ўртасидаги муносабат оддий дўстлик чегарасидан ўтганлигини англатиб турибди. Қолаверса, фильмдан кейинги матбуот анжуманида актёр Ирина ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирган ва бошқача муносабатда эканлигини яшириб ҳам ўтирмаган. Ҳа, афтидан, Голливудда «йиртқич наҳанг» лақаби билан танилган Дуэйн россиялик моделнинг чинакам асирига айланган кўринади.

АКТЁР УЧУН ҲАМ АЙНИ МУДДАО
Дуэйн Жонсон 1997 йилда Дэни Гарсия билан турмуш қуради. 2001 йилда Жонсоннинг қизалоғи Симон Александра дунёга келади. Бироқ мазкур жуфтлик ўртасидаги муносабат дарз кета бошлайди. Улар орадан олти ой ўтиб бирга яшамаётганликларини маълум қилишади. Аммо ўрталаридаги дўстона муносабат сақланиб қолади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, Дуэйн ҳам худди Ирина каби яқин муносабат ўрнатиш борасида ҳеч қандай қаршиликка дуч келмаган. Бу эса ўртадаги алоқа чуқур илдиз отишига замин яратиб берган.

ЭНГ ЧИРОЙЛИ ЖУФТЛИК
Қатор интернет нашрлари, хусусан, СМИ Ирина ва Дуэйнни «Энг чиройли ва муносиб жуфтлик» дея таърифлаяпти. Бироқ, афтидан, бу Шейкнинг навбатдаги ўйинига ўхшаб бормоқда. Боиси, у журналистларнинг Роналду ҳақидаги саволларига «Уни унутиб бўлганман», қабилида жавоб қайтараётган бўлса-да, барибир, интернет нашрларида Иринанинг ҳали португалиялик юлдузни унута олмаётгани, янги шов-шув эса Криштиануга қасддан кўтарилгани таъкидланяпти. Нима бўлганда ҳам, россиялик супермодель Роналдуни аллақачон бошқасига алмаштириб юборгани ҳақиқат.

«ИРИНАГА БАХТ ТИЛАЙМАН!»
Журналистлар, ниҳоят, Криштианудан ҳам Ирина борасидаги саволларига жавоб ола бошлашди. Ажрашганларидан кейин бу борада гапиришни унчалик ҳам истамаётган Роналду тинимсиз сўровлардан безиб кетганми ёки кўнглидагини айтишни истаганми, ҳартугул, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

«Ҳа, Ирина билан ўртамиздаги беш йиллик муносабат якунига етди. Энди мен ўз йўлимдан кетаман, Ирина ўз йўлидан. Мен Иринага бахт тилайман!». Кўрамиз, Ирина Роналду айтганидек бахтини навбатдаги маъшуқасидан топадими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади.

Манба: “Ҳордиқ плюс” газетаси

Киритилди: 15:12, 03.02.2015.
Ўқилди: 28190 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.