9 февраль куни “Барселона” ҳужумчиси ўз инстаграмидаги мухлислари сони 10 миллионга етганини маълум қилиб, ташаккурнома ёзди.
“Ҳаммангизни ўпиб қоламан. Ҳаммангизга катта раҳмат”, – деб ёзади Месси.
Маълумот учун, Инстаграмда энг кўп обуначига эга футболчи “Барселона”нинг бошқа бир ҳужумчиси Неймар ҳисобланади, унинг 15,2 миллион нафар обуначиси бор. Бу борадаги иккинчи кўрсаткич эса, Криштиану Роналдуга тегишли, унга инстаграмда 12,2 миллион нафар киши обуна бўлган.