“Атлетико”га 4-0 ҳисобида мағлубиятга учраганига қарамасдан “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг 30 ёшини нишонлагани мухлислар томонидан танқид қилинди, аммо унинг юртдоши Фигунинг айтишича, танқидчилар унинг профессионаллигига шубҳа қилиб хато қилмоқдалар.
Роналду олдинги ҳафта пайшанба куни 30 ёшга тўлди ва буни яқинлари билан нишонлашни шанба кунига қолдирганди, аммо эвазига ОАВ томонидан танқидларга учради, улар уни профессионаллигига шубҳа қилишди. Бундан ташқари, ФИФА президентлигига тўртта номзоддан бири Фигу Twitter саҳифасида юртдошини танқидлардан ҳимоя қилди.
“Агар Криштиану Роналду профессионал эканига ва “Реал Мадрид” кучли эканига шубҳа қилаётган бўлсангиз, уларнинг тарихи ва характерига эътибор қаратинг”, - дея goal.com сайти Фигу сўзларидан келтиради.
Эслатиб ўтамиз, зиёфатдаги баьзи фотосуратлар Интернетга тарқалиб кетди, ушбу суратларда Фабио Коэнтрау, Марсело, Кейлор Навас, Жеймс Родригес ва Лука Модрич каби жамоадошлари хушкайфият ҳолатда акс этган.