Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Англия Премьер-Лигаси: Бугунги ўйинлар анонси

Баҳо:
+ | -

Бугун Англия Премьер-Лигаси 24-тур ўйинлари давом эттирилади. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси, бошланиш вақти ва ўйинларга доир бир қатор фактлар билан қуйида танишиш мумкин.

"Челси" - "Эвертон"
11 февраль. "Стэмфорд Бридж". Тошкент вақти билан 23:45. Учрашув ҳаками: Джонатан Мосс.

Айтиш керакки, "Челси" сўнгги ҳафталарда бироз чарчагандек кўринди ва ўзларининг яхши ўйинларини намойиш эта олишмади. "Ливерпуль" ҳамда "Астон Вилла" мағлубиятга учратилганда ҳам "Челси" чиройли ва мазмуни ўйин намойиш этди дейиш нотўғри бўлади. Диего Коста эса бугунги учрашувни ҳам дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Бу унинг ўтказиб юборадиган сўнгги учрашуви ва у кейинги ўйинда сафга қайтади. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида "Челси" сафарда футбол учун анча камёб бўлган 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бугун ҳам ўйинда голлар шоуси кузатилишини кутиш қийин. Боиси, "Эвертон" айни дамда турнир жадвалидаги аҳволидан келиб чиқиб анча эхтиёткор ўйин намойиш этмоқда. Қолаверса "Эвертон" икки учрашувдан бери ўз дарвозасидан тўп ўтказгани йўқ. ФАКТ: "Эвертон" "Челси"ни "Стемфорд Бридж"да сўнгги бор 1994 йилда мағлуб этган.
Жарохат олганлар: Микел - Макгиди, Хибберт, Пиенаар, Осман, Атсу
Дисквалификациялар: Диего Коста ("Челси")

"Манчестер Юнайтед" - "Бернли"
11 февраль. "Олд Траффорд". Тошкент вақти билан соат 23:45. Учрашув ҳаками: Кевин Фред.

"Манчестер Юнайтед" Чемпионат давомида энг кўп танқид қилинаётган жамоа бўлишига қарамай ушбу ўйиндан сўнг уларда 3-ўринга қайтиш учун имконият бор. "Вест Хэм"га қарши ўтган турда омад туфайли сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "МЮ" бугунги ўйинда анча бошқача ўйин намойиш қилса керак. Боиси, "Вест Хэм"га қарши ўйиндан сўнг деярли барча ван Гаалдан Рунини майдон марказидан ҳужумга ўтказилишини талаб қилишди.
ФАКТ: "Манчестер Юнайтед"нинг бугунги рақиби бўлган "Бернли" ушбу мавсумда Премьер-Лига баҳсларида сафарда фақат бир маротаба ғалаба қозона оган.
Жарохат олганлар: Кэррик - Марни
Дисквалификациялар: Люк Шоу ("Манчестер Юнайтед")

"Саутгемптон" - "Вест Ҳэм"
11 февраль. "Сент-Мэри". Тошкент вақти билан 23:45. Бош ҳакам: Крейг Поусон.

"Вест Ҳэм" янги йилда сафардаги ўйинларда биринчи даврадагидек ўйин намойиш эта олмаяпти. Аммо, Сэм Эллардайс бунинг учун жамоасида кадрлар билан боғлиқ муаммони бемалол баҳона қилиши мумкин. Аввалги турда, "Вест Ҳэм" "МЮ"га қарши яхши ўйин намойиш этди ва бугун улар МЮнинг турнир жадвалидаги қўшнисига қарши ўйнайди. "Саутгемптон" эса аввалги турда сўнгги сонияларда "КПР"ни мағлуб этиб турнир жадвалида яна 3-ўринга қайтишди. Аммо, бугун Куман жамоасида ҳам муаммолар йўқ эмас. Чап қанот ҳимоячиси Райан Бертранд дисквалификация туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборади.
Жарохат олганлар: Таргетт, Родригес - Рид, Коллинз
Дисквалификациялар: Бертранд ("Саутгемптон").

"Сток Сити" - "Манчестер Сити"
11 февраль. "Британия". Тошкент вақти билан 23:45. Бош ҳакам: Ли Мэйсон.

"Манчестер Сити"нинг асосий мақсади - "Челси"ни турнир жадвалида қувиб етиш. Аммо, уларнинг сўнгги ўйинлардаги натижаларидан ва улар кўрсатаётган ўйинларидан хулоса қилсак, бу вазифа жуда мушкулдек кўринмоқда. Пеллегрини жамоаси сўнгги 5та ўйинда ғалаба қозона олмади. Серхио Агуэро ҳам 5та ўйиндан бери рақиб дарвозасини ишғол эта олмаяпти. Яя Туре (усиз "Сити" деярли бирорта ўйинда ғалаба қозона олмаган) ва Уилфрид Бонилар эса Африкадаги оламшумул ғалабадан сўнг бироз дам олишлари талаб этилади. Қолаверса, "Манчестер Сити" бугун "Британия"га - Премьер Лига жамоалари унчалик ҳуш кўрмайдиган стадионга йўл олишмоқда. Ушбу мавсумда "Сток" "Манчестер Сити" устидан ғалаба қозониб бўлган, қолаверса сафарда. Шунингдек, улар бир неча ўйинлардан бери барқарор ўйин намойиш этишмоқда. Бу "Барселона" эмас, албатта. Аммо, "Манчестер Сити" учун бугунги рақиб оддий рақиб эмас.
Жарохат олганлар: Айрленд, Уилсон, Шоукросс, Питерс - (барчаси Сток Сити).
Учрашувни ўтказиб юборадилар: Туре, Бони (иккаласи ҳам Манчестер Сити)

"Кристал Пэлас" - "Ньюкасл"
11 февраль. "Селхерст Парк". Тошкент вақти билан 23:55. Бош ҳакам: Андрю Маринер.

Турнинг энг катта интригаси кутилаётган ўйинлардан бири. Мавсум бошидан "Ньюкасл"ни бошқариб келган Алан Пардью тушунарсиз сабабларга кўра жамоа билан шартномасини бекор қилди ва "Ньюкасл"нинг бугунги рақиби "Кристал Пэлас"га бош мураббий этиб тайинланди. Ҳозирча бу тўқнашувда устунлик айнан Пардью тарафидадек кўринмоқда. Боиси, у жамоани қабул қилиб олгач сўнгги тўрт учрашувнинг 3тасида ғалаба қозонди. Шунингдек, "Кристал Пэлас" унинг бошчилигида Англия Кубоги 1/8 финалига йўл олган. "Ньюкасл"да Алан Пардьюга ёрдамчи бўлган Джо Карверда эса бугун ажойиб имконият. Сафарда "Кристал Пэлас"ни мағлуб этиш унинг учун ҳам, жамоа мухлислари учун ҳам катта байрам бўлар эди. Боиси, Алан Пардью жамоани тарк этгач, кўпчилик мухлислар унинг бу қарорини тушунмаган эди.
Жарохат олганлар: Йединак -Тиоте, Ааронс, Де Йонг

"Вест Бромвич" - "Суонси"
11 февраль. Хоторнс. Тошкент вақти билан 23:55. Бош ҳакам: Роджер Мэдли.

Сўнгги иккита ўйинда ўз дарвозасидан 5та тўп олиб чиққан "Вест Бромвич" бугун ўз уйида "Суонси"га қарши бошқача кайфиятда майдонга тушишлари аниқ. "Суонси" янги йил таътилини яхши ўтказган кўринади, сабаби икки тур аввал жамоа сафарда "Саутгемптон"ни мағлуб эта олган эди. Аммо, аввалги турда "Суонси" ўз уйида "Сандерленд"ни юта олмади ва мухлисларини ранжитди. Қолаверса, "Суонси"нинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиларидан бири - Гифли Сигурдссон дисквалификация туфайли бугунги ўйинда майдонга туша олмайди. Шу сабабли, "Хоторнс"даги дуранг "Суонси" учун яхши натижа бўлиши ҳам мумкин.
Жарохат олганлар: Эмнес ("Суонси")
Дисквалификациялар: Сигурдссон ("Суонси").

Манба: sports.ru
Киритилди: 17:28, 11.02.2015.
Ўқилди: 6730 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.