Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Аутсайдер учун 99 млн ёхуд АПЛ қандай қилиб ўзини пуллагани ҳақида

Баҳо:
+1 | -

Ушбу ҳафтада Англия Премьер-Лигаси ўз тарихидаги рекорд бўлган сумма эвазига трансляция ҳуқуқини Sky Sports и British Telecom компанияларига сотди. Премьер-Лига ўйинларини трансляция қилиш учун эса ушбу компаниялар АПЛга 5.1 млрд фунт тўлашди. Мазкур шартномага кўра, ушбу компаниялар 2016/17 йилги мавсумдан бошлаб уч йил давомида АПЛ ўйинлари трансляциясига эгалик қилади.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Sky Sports битта мавсумдаги 126та ўйин учун 4.2 млрд фунт тўлайдиган бўлса, British Telecom 42та ўйин учун 960 млн фунт тўлайди. Шу тариқа, умумий сумма 5 млрд 136 млн фунтга тенг бўлди. Бу эса Британия телевидениеси учун бир йилда сарфланадиган пулнинг 27%ни ташкил этади. Қолаверса, ушбу сумма ВВС корпорациясининг айни дамдаги бюджетидан ҳам каттароқдир.

Маълумот учун, айни дамдаги шартнома бўйича, Sky Sports и British Telecom компаниялари 2015/16 йилги мавсум якунигача АПЛ ўйинлари трансляциясини 3 млр 18 млн фунтга сотиб олишган эди. Янги шартномага кўра эса Премьер-Лига ўйинлари трансляция ҳуқуқи нарҳи 70%га кўтарилади. Бу дегани биргина ўйин Sky учун 11 млн фунтга тушади дегани.



British Telecom эса АПЛдан ташқари келаси мавсумдан бошлаб Европа Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа Лигасининг 350та ўйини трансляциясини ҳам сотиб олган. Маълумотларга кўра, трансляция ҳуқуқини сотиш орқали Премьер Лига 4 млрд 4 млн фунт фойда топади.

Нима учун АПЛ қиммат?

Сир эмаски, Премьер-Лига ортиқча рекламага мухтож бўлмаган маҳсулотга айланиб улгурган. Бу борада АПЛга дунёнинг жуда кўп лигалари ҳавас қилишади. Айни дамда АПЛдан фақатгина МФЛ (АҚШ Миллий Футбол Лигаси) кўпроқ пул топади ва бу борада унча мунча дунё лигалари уларга ета олмайди. Аммо, футбол барибир биринчи рақамли спорт тури ва бу борада АПЛ бир неча йиллардан бери етакчилик қилмоқда. Премьер-Лига трансляциясини сотиб олган Sky ҳамда BT компаниялари ҳам шунча пулни ҳавога учиришни мақсад қилмаган, албатта. АПЛ аудиторияси жуда катта ва бу аудитория энди тўлиқ ушбу компанияларники. Масалан, ўтган ҳафтада бўлиб ўтган шимолий Лондон дербиси ("Тоттенҳэм" - "Арсенал") аудиторияси 1.6 млн одамни ташкил этган. Мерсисайд дербисини ("Эвертон" - "Ливерпуль") эса деярли 2 млн мухлис томоша қилган.

Мухлислар учун қулайлик ёки аксинча....

Sky и BT телетрансляциялар обунаси учун нархларни оширишни мўлжаллаб турибди. Обуна нархлари эса ойига 9-12 фунтга ошиши мумкин. Қолаверса иккала компания келаси мавсумдан бошлаб pay-per-view тизимини (аниқ ўйин учун олдиндан тўлов) жорий этишни мақсад қилишган.

Аутсайдер учун 99 млн....

Асосий гап - АПЛ клублари эндиликда яна ҳам кўпроқ ишлаб топишади. Масалан, аввалги мавсумда Премьер-Лига аутсайдери 62 млн фунт ишлаб топган бўлса, Ливерпуль ҳаммадан кўп ишлаб топган - 97 млн. Янги шартномага кўра, 2016-17 йилги мавсумдан бошлаб бу рақамлар 99 ва 156 млнга ўзгаради.

Бу дегани, Англия Премьер-Лигасида иштирок этадиган барча 20та клуб дунёнинг энг бой 30та клуби рўйхатидан ўрин олади. Ҳозирча улар, дунёнинг энг бой 40та клуби рўйхатига кирадилар. Масалан, айни дамда АПЛ аутсайдери ҳисобланган "Бернли" Голландиянинг "Аякс" клубидан бойроқ ҳисобланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:05, 13.02.2015.
Ўқилди: 6451 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.