Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Ўзбекистон гандбол федерацияси учрашувларни ўтказишнинг янги тизимини жорий қилди

Баҳо:
+ | -

Эндиликда гандбол бўйича учрашувлар икки тайм эмас, балки уч таймда ўтади.

Бу янгилик биринчи бўлиб ўсмирлар орасидаги Ўзбекистон чемпионати иштирокчилари орасида синовдан ўтказилди. Чемпионатда ғолиблик учун 15 жамоа, яъни барча вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари куч синашди.

“Учрашувларни ўтказишнинг бундай тизими спортчиларнинг ўзаро ҳаракатларини яхшилаш, ҳаракатларнинг тезлигини ошириш мақсадида жорий қилинди. Биринчи таймда кўпроқ персонал ўйин олиб борилади, бунда ҳар бир ўйинчи ҳужум қилишга ва тўпсиз ҳаракат қилишни ўрганади. Иккинчи таймда 3х3 ҳимоя усули қўлланади. Бунда гандболчиларнинг фикрлаши, ҳимоялана олиш уқувлари текширилади. Учинчи таймда қандай ўйин олиб борилиши мураббийларнинг ихтиёрига қолдирилади”, деб айтди Ўзбекистон гандбол федерацияси бош котиби Исмоил Матхолиқов.

Гандбол бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати “Умид ниҳоллари” саралаш ўйинлари олдидан “бош репетиция” бўлди. Айнан шунинг учун ностандарт ўйинларни ўтказишга эҳтиёж пайдо бўлди: бу жамоаларнинг кучли ва заиф томонларини аниқлашга имкон берди.

Чемпионатнинг олтин медалини Андижон вилояти жамоаси қўлга киритди. Кумуш медални тошкентлик гандболчилар тақишга муваффақ бўлдилар. Ғолиблар шоҳсупасининг учинчи поғонасидан Фарғона вилояти спортчилари жой олишди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 20:12, 13.02.2015.
Ўқилди: 4467 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик