Бильбаонинг “Атлетик” клуби президенти Хосу Уррутия ва Баск жамоасининг директорлар кенгашининг барча аъзолари истеъфога чиқишди. Бу ҳақда Marca нашрига таяниб championat.com хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, улар клуб низоми талабларини бажарган ҳолда шундай қилишган. Низомга кўра, 2015 йилнинг 27 мартидаги клубнинг президентлик сайловигача жамоани бошқарув комитети бошқариши керак.
Уррутия келаётган сайловларда ўз номзодини қўйишини маълум қилган. Айни вақтда у яқин тўрт йил учун президентлик курсисига ўтиришга ягона номзод бўлиб турибди.