Sports.es берган хабарга кўра, “Реал Мадрид” ўйинчилари машғулот олдидан Икер Касильсядан норози эканликларини билдиришди. Бунга дарвозабоннинг “Атлетико Мадрид”га қарши кечган ўйиндаги ишончсиз ўйини сабаб бўлган. Касильяс ҳамда ўйинчилар ўртасидаги суҳбат жанжал билан якунланган.
Бундан ташқари, Касильясга ўзини ҳақиқий жамоа сардори сифатида тута олмаслигини айтишган ҳамда жамоанинг бошқа дарвозабони, Диего Лопеснинг кетишида айблашган.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал жамоада Роналду ўз туғилган куни муносабати билан ўтказган байрам сабаб бўлган эди.