Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

«Реал» ЕЧЛ баҳси олдидан ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" ўзи учун муҳим бўлган ғалабани қозонди. Рақиб ўртамиёна "Депортиво" бўлса-да, унга қарши ўйинда ғалаба қозониш, аввало руҳий босимдан чиқиб кетиш учун катта аҳамиятга эга эди.

Вазиятни яхши ҳис қилган Анчелотти шогирдлари биринчи бўлим катта ташаббусга эга бўлиб, кўплаб вазиятларни юзага келтиришди. Икки марта тўп дарвоза тўсинига қайтган бўлса, Иско ўзи эга бўлган имкониятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар таваккал қилиб, катта куч билан олдинга ўта бошладилар. Касильяснинг бахтига бўлим бошида Борхес томонидан йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб қайтди. Шундан сўнг ҳам ла-коруньяликлар ҳужум қилишда давом этишди. "Мадрид" эса яхши ҳимояланди. Ўйиннинг 73-дақиқасида Роналдунинг узатмасидан кейин Бензема бирга бир вазиятда ҳисобни 2:0га етказди. Бу сафар ҳам Криштиануга гол уриш насиб этмади.

Натижада "Реал" ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди ва "Барса" билан ўртадаги очколар фарқини 4 очкога етказди. Каталонияликлар эртага "Леванте" билан баҳс олиб борадилар. Мадридликларни эса ЕЧЛ доирасида "Шальке"га қарши ўйин кутиб турибди.

Испания Ла лигаси, 23-тур
"РЕАЛ МАДРИД" - "ДЕПОРТИВО" - 2:0
Голлар: 1:0 – 22 Иско, 2:0 – 73 Бензема.
Реал Мадрид – Касильяс, Арбелоа, Начо, Варан, Марсело, Ильярраменди (Лукас Силва, 71), Иско (Карвахаль, 80), Бэйл, Кроос, Бензема (Хесе, 86), Роналду.
Депортиво – Фабрисио, Лауре, Луизинью, Лопо, Пабло, Бергантиньос, Борхес (Домингес, 85), Перес (Медуньянин, 79), Кавалейру, Куэнка, Риера (Кошта, 65).
Огоҳлантиришлар: Борхес (45), Начо (48), Пабло (61), Арбелоа (78), Лопо (83), Лауре (89).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:51, 14.02.2015.
Ўқилди: 9577 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.